Тошкент вилоятининг Чиноз туманида «Жиҳодчилар» экстремистик оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.
Аввалроқ Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва Зангиота туманида ушбу тадбир натижасида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Хабарга кўра, ҳозирда ушбу тадбир ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда вилоятнинг барча шаҳар, туманлари кесимида давом эттириляпти.
Жумладан, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИББ томонидан Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда яширин фаолият олиб бораётган «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг 10 нафари қўлга олинган.
Суриштирув давомида ушбу шахслар «жиҳод» мақсадида Сурия давлатига чиқишни режалаштиргани аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)