Германиялик афсонавий футболчи Герд Мюллер 15 август куни 75 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда «Бавария» клуби матбуот хизмати маълум қилди. Аввалроқ собиқ футболчи алсгеймер хасталиги билан курашаётгани хабар қилинганди.
Мюллер «Бавария» сафида тўрт мартадан ГФР (Германия федератив Республикаси) чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан, уч бор Европа Чемпионлар Кубогини қўлга киритган. Шунингдек, у мюнхенликлар сафида УЕФА Кубоклар Кубоги ва Минтақалараро Кубокда ғолиб чиққан.
ГФР терма жамоасида Мюллер 1974 йилги Жаҳон Чемпионати ва 1972 йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлган.
Унинг ҳисобида иккита «Олтин бутси» (1970, 1972) ва битта «Олтин тўп» (1970) соврини бор. У ГФР чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Изоҳ (0)