АОКА директори Асаджон Хўжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясига президент этиб сайланди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, 16 август куни АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилган ва ассоциация президентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев сайланган.
Шунингдек, конференцияда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, ассоциация раҳбар органлари тизимига ўзгартириш киритилган ва раис лавозими жорий этилган. Шу пайтга қадар ассоциация президенти вазифасини бажариб келган Ойбек Норметов ассоциация раислигига сайланди. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотнинг янги устави ҳам қабул қилинди.
Изоҳ (0)