Англия Премьер Лигасининг 1-туридан ўрин олган ўйинда амалдаги чемпион «Манчестер Сити» 15 август, якшанба куни «Тоттенҳэм» билан куч синашди.
Лондонда ўтган ўйин тақдирини 55-дақиқада Сон Ҳён Мин томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа ўтган йилги мусобақа ғолиби «Манчестер Сити» янги мавсумни мағлубият билан бошлади.
АПЛ мусобақа жадвали, ўйинлар тақвими ва тўпурарлар рўйхати шу ерда — кўриш.
АПЛ
1-тур баҳслари15 август, якшанба
«Тоттенҳэм» – «Манчестер Сити» 1:0
Гол: 1:0 – 55 Сон Ҳён Мин.«Тоттенҳэм»: Льорис, Танганга (Доэрти, 83), Дайер, Санчес, Регилон, Лукас Моура, Ҳёйбьерг (Ромеро, 90), Алли, Скипп, Мин, Бергвейн (Ло Чельсо, 77).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Аке, Рубен Диаш, Менди (Зинченко, 79), Фернандиньо, Гундўған, Грилиш, Стерлинг (Габриэль Жезус, 70), Марез (де Брюйне, 79), Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: Лукас Моура (66), Грилиш (90), Санчес (90).
Изоҳ (0)