Юмшоқ булочкалар болажонлар-у катталарнинг энг севимли ширинлигидир. Банан қўшиб тайёрланадиган ушбу егулик билан оила аъзоларингизни хурсанд қилинг.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • банан — 2 дона;
  • тухум — 1 дона;
  • хамиртуруш кукуни — 1 ош қошиқ;
  • сариёғ — 2 ош қошиқ;
  • майиз — 50 грамм;
  • ун — 350 грамм;
  • туз — 1/2 чой қошиқ;
  • шакар упаси — 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Тозаланган баналар санчқи ёрдамида майдаланади ва тухум қўшилиб, силлиқ ҳолга келгунга қадар кўпиртирилади.
  2. Сўнгра хамиртириш, эритилган сариёғ ва майиз солиб, аралаштирилади.
  3. Майиз ўрнига бошқа мева ёки ёнғоқ ҳам қўшиш мумкин.
  4. Устидан ун ва туз сепиб, юмшоқ хамир қорилади.
  5. Усти сочиқ билан ёпилиб, 60—90 дақиқага илиқ жойга қўйилади.
  6. Хамир икки баравар кўпайганда, 8—10 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак думалоқ шаклга келтирилади.
  7. Хамир бўлаклари қандолат идишига жойлаштирилиб, яна 45 дақиқага қолдирилади.
  8. 190 даража қиздирилган печда 15—20 дақиқа давомида пиширилади. Юзаси қизариб пишгач, шакар упаси таъбга кўра сепилади.

Ёқимли иштаҳа!