• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВ: Мозори-Шарифдан қочган маршал Дўстум хавфсиз жойда, аммо қаердалиги номаълум

    Мавзуга доир: Маршал Абдурашид Дўстум вақтинча Ўзбекистонда бўлиб турибди

    Афғонистондаги ўзбеклар етакчиси сифатида кўриладиган маршал Абдурашид Дўстум ва мамлакатдаги тожик миллатига мансуб аҳоли етакчиси, Балх вилоятининг собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нур ҳозирги вақтда «хавфсиз жойда» бўлиб турибди. Бу ҳақда Ато Муҳаммад Нур ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар қолдирган.

    Маршал Абдурашид Дўстум (чапда) ва Ато Нур Муҳаммад, 2021 йил 11 август куни Балх вилоятида бўлиб ўтган учрашувдан лавҳа.

    Маршал Абдурашид Дўстум (чапда) ва Ато Нур Муҳаммад, 2021 йил 11 август куни Балх вилоятида бўлиб ўтган учрашувдан лавҳа.
    Фото: Twitter / @atamohammadnoor

    Афғонистон ҳукуматининг мамлакат шимолидаги сўнгги таянчи ҳисобланган Мозори-Шариф шаҳри 14 август оқшомида «Толибон» ҳаракати томонидан деярли жангсиз эгалланган. Толиблар шаҳар остонасидаги фронт чизиғини ёриб ўтгач, шаҳар бир соатга қолар-қолмас топширилгани айтилмоқда. Ҳукумат кучлари Ўзбекистон билан чегара томон қочган.

    Термиз шаҳрини Афғонистон билан боғлаб турувчи «Дўстлик» кўприги айни вақтда «Толибон»дан қочган афғонистонлик ҳарбийлар ва оддий фуқаролар билан тўлгани айтилмоқда; таъкидланишича, улар чегаранинг Ўзбекистон тарафдан очилишини кутмоқда. Шу билан бирга, Афғонистон шимолидаги энг йирик икки этник гуруҳ — ўзбеклар ва тожикларнинг етакчилари қаерда экани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

    «Биз кўрсатган қатъий қаршиликка қарамай, афсуски, бутун ҳокимият ва Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучларининг анжомлари катта ва манфур фитна сабабли ‘Толибон’ ихтиёрига ўтди. Улар маршал Дўстум ва мени қўлга тушириш учун фитна уюштиришди, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмади. Маршал Дўстум, мен, Балх губернатори, Балх депутатлари, Балх кенгаши раиси ва бошқа бир қатор расмийлар ҳозирда хавфсиз жойда», — дея маълум қилган Ато Муҳаммад Нур.

    Шу билан бирга, Афғонистондаги вазиятни ёритиб бораётган каналлардан бири Балхдаги ҳарбий амалдор томонидан журналистларга юборилган аудиохабарга таяниб хабар беришича, Балх вилоятининг собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нур ва маршал Абдурашид Дўстум вертолётда Ўзбекистонга учиб кетган. Маршалнинг Ўзбекистонга қочиб ўтгани ҳақида — хусусан, «Толибон» вакилларига асосланиб — бошқа манбалар ҳам ёзмоқда, аммо бу маълумотлар расман тасдиқланганича йўқ (шунингдек, ҳозирча тўлақонли рад этилмади ҳам).

    Ўзбекистон расмийлари ҳозирча Ҳайратон—Термиз кўпригидаги вазият юзасидан ҳам, маршал Дўстумнинг Ўзбекистонга қочиб ўтган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ ё муносабат билдирганича йўқ.

    Мавзуга доир: «Толибон» Мозори-Шарифни эгаллади. Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочган, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўла экани айтилмоқда

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон июнь ойида «Афғонистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашаётганини инобат олиб», қўшни мамлакат билан чегарани бир томонлама ёпган, Афғонистон фуқароларига туристик виза беришни тўхтатган эди.

    15.08.2021, 01:57   Изоҳ (0)   129942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Мозори-Шарифни эгаллади. Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочган, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўла экани айтилмоқда

    15.08.2021, 00:18

    Тошкентда учрашган жаҳон чемпионлари, ўрмон ёнғинларидан халос бўлган Туркия, Кувайтдаги шиналар қабристони. Ҳафта суратлари

    14.08.2021, 23:55

    Наманганда Cobalt маст пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    14.08.2021, 22:35

    Қашқадарё ҳокими маҳаллий ҳокимликлар панжара билан ўралганини танқид қилди

    14.08.2021, 21:57

    Фото: Соғлиғини тиклаб, иш фаолиятини бошлаган Хайрулло Бозоров

    14.08.2021, 20:33

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 151 нафар фуқаро чўкиш оқибатида вафот этган, уларнинг 64 нафари вояга етмаганлар

    14.08.2021, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.