Турк киноси оламида рўй бераётган янгиликларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хонанда, актёр ҳамда режиссёр Ўзжан Дениз янги сериал устида иш бошлади. Албатта, унинг ўзи режиссёр вазифасини бажаради. Сериалнинг ишчи номи ҳозирча «Бегуноҳ ва гўзал» дея номланган.
2021 йилнинг 15 август санасидан бошлаб «Ҳукумдор Усмон» сериали суратга олиш гуруҳи учинчи мавсум устида иш бошлайди.
Феяз Шерифўғлу «Шиша ортидаги қиз« сериалининг актёрлар гуруҳини тарк этди. Феяз бор вақтини мусиқий карьерага бағишлашга қарор қилган.
Актёр Бариш Багжи, Эрдинч Гуленер ва Эсила Умут «Алп Арслон» фильми актёрлари таркибига қўшилади.
Актриса Дидем Балчин туғруқ таътилини тугатмоқда. «Ҳукмдор Усмон» сериали учинчи босқичида актрисани кўриш мумкин.
Изоҳ (0)