Тошкентдаги «Чорсу» автотураргоҳида турган юк машинасидан икки халта қурут ўғирлаган шахс ушланди.
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 8 август куни, тахминан, соат 06:30 да «Чорсу» автотураргоҳида 42 ёшли Ғ.Р. 40 ёшли Ғ.С.га тегишли бўлган юк машинаси очиқ қолганидан фойдаланиб, унинг ичидан 9 миллион сўмлик икки халта қурут ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи қўлга олинган.
Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг қайд этишича, айни пайтда тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)