Самарқанд вилоятида ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши курашиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда «Гулистон» МФЙда яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ноқонуний фаолият юритаётган ароқ цехи борлиги маълум бўлди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Қайд этилишича, тадбир давомида хонадонда 330 литр спирт, 163 дона ароқ, «Столичние» ва «Сереброф» номли этикеткалар, 362 та ароқ қопқоғи, 60 ўрам шиша оғзини ёпиш учун мўлжалланган целлофан борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.
Аниқланган ҳолат бўйича ИИБ томонидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)