Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Токио—2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчилари, уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналари билан учрашди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига кўра, учрашувда мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларнинг мураббийларини фахрий унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон ўқиб эшиттирилган.
Фармонга мувофиқ, Баҳодир Жалолов «Фидокорона хизматлари учун» ордени, Улуғбек Рашидов ва Акбар Жўраев «Ўзбекистон ифтихори» медали билан тақдирланди.
Бекзод Абдураҳмонов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» унвони, Давлат Бобонов эса «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Шунингдек, спортчиларнинг мураббийлари ва бошқа иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланган.
Маълумот учун, Токио Олимпиадасида Улуғбек Рашидов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Баҳодир Жалолов (бокс) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ҳамда Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) бронза медалига эга чиқди.
Мавзуга доир:
- «Умрим давомида ҳеч қачон бунақа адолатсизликни кўрмаганман». Бош вазир Абдулла Арипов Олимпиададаги ноҳақликлар ҳақида гапирди
- Токио Олимпиадаси олтин медал эгаларига Tahoe ва 4 сотихли ҳовли, бронза қўлга киритганларга эса Trailblazer ва 2 хонали уй берилди
- «Ўғлимнинг орзулари ушалди. Афсуски, дадаси бу кунларни кўрмади». Токио Олимпиадаси совриндорларининг оналари билан суҳбат
Изоҳ (0)