Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook ижтимоий тармоғида М.М. номли профили остида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими сифатида барчага ўзини таништириб, алдов йўли билан ноқонуний даромад қилаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Дастлаб бундай фирибгарликдан жабрланган фуқаро Н.С. томонидан агентлик директори номига ариза билан мурожаат қилиниб, унга нисбатан қонуний жазо кўрилиши сўралган.

Ҳолат ўрганилганда фуқаро М.М. ўзини агентлик ходими сифатида таништириб, ариза муаллифига автомашина ва уй олиб беришни ваъда қилган ва ундан 11 000 АҚШ долларини алдов йўли билан олгани маълум бўлди.

Келтириб ўтилган ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан М.М.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.М. агентлик томонидан ўтказилган расмий тадбирларда бошқа фуқаролар қаторида иштирок этиб, ушбу тадбирлар юзасидан интернет тармоғида бериб борилаётган фото ва видео лавҳаларни ўзига сақлаб олган.

Мазкур маълумотларни атрофидагиларга кўрсатиш орқали ўзини агентлик ходими эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилиб келган. Шунингдек, у Facebook ижтимоий тармоғида профил очиб, ўзининг агентликдаги иш фаолияти тўғрисида ёлғон маълумотларни жойлаштириб келган.

Ушбу шахснинг фирибгарлик тузоғига тушиб қолган фуқаролар агентликнинг (71)202-04-02 (316) ёки Яккасарой тумани ИИО ФМБнинг (71)230-98-40 рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Бундан аввал Бўстонлиқда боғдорчилик учун ажратилган 16 гектар ерни 5 млн долларга сотишга уринган шахслар қўлга олингани, Тошкент, Бухоро ва Самарқандда фуқароларни ўқишга киритиш ҳамда ўқишини кўчириб бериш билан шуғулланмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳамда Бухорода интернетдаги ютуқли ўйинлар орқали фуқарони чув туширган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади