• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарангиз Режаметованинг ўлими юз берган жой яқинида радар ўрнатиш ҳуқуқи 3,5 млрд сўмга сотилди

    E-ijro auksion’да тадбиркорларнинг радар ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлардан бири бошланғич нархидан қарийб 100 баробар қимматга сотилди.

    Фото: Яндекс хариталари

    Фото: Яндекс хариталари

    Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасининг Ҳамид Олимжон майдони ҳудудидаги йўл ўтказгичга радар ва камера ўрнатиладиган нуқта бўйича аукцион савдолари 12 август куни ўтказилди. Лотнинг бошланғич нархи 36 миллион 750 минг сўм этиб белгиланганди. 6 соатдан ортиқ давом этган савдолардан сўнг ушбу лот 3 496 762 500 (уч миллиард тўрт юз тўқсон олти миллион етти юз олтмиш икки минг беш юз) сўмга сотилди. Айнан шунча сумма таклиф этган хорижий Tech Age компанияси аукцион ғолиби деб топилди.

    ЙҲХББ барча лотларни чиқарганда ушбу ҳудуддаги автомобиллар оқими ва сўнгги икки йил давомидаги қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни келтирмоқда. Шу орқали қоидабузарликлар орқали қанча пул ишлаб топиш мумкинлигини прогноз қилиш мумкин. Аммо 3,5 миллиард сўмга сотилган лот ҳудудида транспорт оқими келтирилган (32 000) бўлса-да, қоидабузарликлар устунида «0» рақами ёзилган.

    Скрин: E-ijro auksion

    Скрин: E-ijro auksion

    Радар ва камера ўрнатиш ҳуқуқи қўлга киритилган ушбу нуқта яқинида 3 йил аввал актриса Фарангиз Режаметова автоҳалокат қурбони бўлганди. Фарангиз Режаметова 2018 йил 20 июлда соат 21:15 атрофида Абдулла Қодирий ва Маҳатма Ганди чорраҳасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганида 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Mercedes-Benz автомобили қизга йўл бермасдан, уни уриб юборганди. Ҳайдовчи жабрланувчини касалхонага олиб борган, аммо йўлда 25 ёшли актриса оламдан ўтган.

    Коллаж: Яндекс хариталари / «Дарё»

    Коллаж: Яндекс хариталари / «Дарё»

    Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, у уй қамоғига олинганди. Кейинчалик ҳайдовчига нисбатан қандай жазо қўлланилгани эълон қилинмади.

    Ҳодисадан бир муддат ўтиб, пиёдалар ўтиш жойига светофор, Абдулла Қодирий кўчасидаги йўл ўтказгичга эса фоторадар ўрнатилганди.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг баҳоридан бошлаб тадбиркорларга йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун йўлларга камера ва радарлар ўрнатишни бошлашга рухсат берилган. Жойлар аукцион орқали сотилади — ғолиблар чекланмаган муддатга бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан жойларни сотиб олади.

    Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошланди. 1 июль куни  E-auksion сайтида биринчи бор Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда тадбиркорларнинг радар ва камера ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлар сони ортди

    2021–2022 йилларда тадбиркорларни жалб қилиш ҳисобига мамлакатда 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатилиши кутилмоқда.

    Ҳозирги вақтда барча ҳудудларда 340 дан ортиқ лот аукционга қўйилган.

    12.08.2021, 17:40   Изоҳ (0)   27314
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон туманига 13 йил ҳокимлик қилган Ҳасанбой Ҳакимов пневмониядан вафот этди

    12.08.2021, 17:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    12.08.2021, 17:10

    Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?

    12.08.2021, 16:56

    Тошкент вилоятида «Жигули» ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди. Жабрланувчи ҳодиса жойида вафот этди

    12.08.2021, 16:11

    Пайариқ тумани «тўртлиги» ҳам алмашди. Ҳоким ўз аризасига кўра ишдан кетган, ўрнига вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи тайинланди

    12.08.2021, 15:55

    Хоразм бандлик бош бошқармаси бошлиғи Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    12.08.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.