• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ипотека бозоридаги вазият қандай?

    2021 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон ипотека бозорида кредит кўрсаткичлари ипотека кредитларига бўлган юқори талаб ҳамда бирламчи бозордаги уй-жойлар таклифи ўртасидаги номутаносиблик таъсирида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг ипотека кредитлари шарҳига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    1 июль ҳолатига, ипотека кредитлари қолдиғи 30,8 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 фоизга (6,2 триллион сўмга) ўсган бўлса, мазкур даврда ажратилган ипотека кредитлари эса 28,1 фоизга камайиб, 3,5 триллион сўмни ташкил этган.

    Мазкур камайиш тенденциясига асосий омиллар сифатида ипотека бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш учун жорий этилган қуйидаги:

    • 2020 йилги мақсадли давлат дастурларидан бошлаб «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК иштирокида бир қаватли арзон уй-жойлар қурилишининг тўхталиши;
    • «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойларнинг қурилишини молиялаштириш потенциал қарз олувчилар маблағлари ҳамда қонунчиликда та’қиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишига қаратилган тартибларни келтириб ўтишимиз мумкин.
    Мазкур тартибларнинг жорий этилиши марказлашган маблағлар ҳисобидан уй-жой қурилиши учун ресурс маблағларини ажратишдан воз кечиб, келгусида аҳолига ипотека кредитлари бериш учун тижорат банкларини узоқ муддатли ресурс маблағлари билан таъминлашга қаратилган.

    Олти ойда «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК ҳамда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 19,8 фоизни (698,2 миллиард сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга (2,66 триллион сўмга) камайган.

    Шу билан бирга, мазкур даврда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби доирасида ажратилган ипотека кредитларининг улуши 6,7 фоиздан (328 миллиард сўмдан) 47,9 фоизга (1,68 триллион сўмга) ошган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бундан ташқари, иккиламчи уй-жой бозорида ипотека кредитларини ажратиш ҳажми 10 баробардан кўпроққа ошган. 2020 йил I ярим йиллигида иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитларининг жами ажратилган ипотека кредитларидаги улуши 1,3 фоизни (63 миллиард сўм) ташкил этган бўлса, 2021 йил I ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 18,6 фоизгача (656 миллиард сўмга) ўсиб, муҳим таркибий ўзгаришлар кузатилган.

    Ипотека кредитлари қолдиғининг 157,6 миллиард сўми (жами ипотека кредити қолдиғининг 0,5 фоизи) 7 йил, 2,33 триллион сўми (7,6 фоизи) 10 йил, 9,66 триллион сўми (31,4 фоизи) 15 йил, 18,64 триллион сўми (60,5 фоизи) 20 йилгача ажратилган ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади.

    2017—2021 йиллар давомида ипотека кредитлари қолдиғи 3,6 баробарга (22,3 триллион сўмга), ипотека шартномалари сони эса қарийб 2,2 баробарга (134,5 минг донага) ошган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    I ярим йиллик якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган жами кредитлар қолдиғи (61,8 триллион сўм) таркибида ипотека кредитларининг улуши 49,8 фоизни, 2020 йилнинг тенг даврида мазкур кўрсаткич мос равишда 47,4 триллион сўм ва 51,9 фоизни (24,6 триллион сўм) ташкил этган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»
    Марказий банк мазкур тенденцияни биринчи навбатда мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг янада яхшиланиши ҳамда пандемия таъсирида жорий этилган карантин чораларининг юмшатилиши натижасида ишлаб чиқариш мақсадлари учун кредитларга бўлган талабнинг ипотека кредитларига нисбатан кўпроқ ўсиши билан боғлади.

    Ҳар олтинчи квартира — ипотека асосида

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Айни вақтда ҳар олтинчи квартира ипотекага сотиб олинмоқда. 2021 йил 6 ойида ипотека кредитлари орқали расмийлаштирилган уй-жойларнинг (25 321 та) жами кўчмас мулк олди-сотди шартномаларидаги (163,4 мингта) улуши 15,5 фоизни, ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткичнинг 22,9 фоизини (32 422 та) ташкил этиб, 7,4 фоизга камайган. Сирдарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида эса ҳар тўртинчи квартира кредит ҳисобидан сотиб олинган.

    Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк олди-сотдиси таҳлил қилинганда уларнинг энг юқори улуши Тошкент шаҳри (29 фоиз), Тошкент (12 фоиз), Фарғона (9 фоиз), Самарқанд (7 фоиз) вилоятларида шаклланган бўлса, нисбатан паст кўрсаткичлар Сирдарё (2 фоиз), Жиззах (2 фоиз), Хоразм (4 фоиз) ҳамда Навоий (4 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    2021 йил I ярим йиллигида ажратилган ипотека кредитларининг 61 фоизи 5 та ҳудуд ҳиссасига тўғри келиб, бунда 28,2 фоизи (994,3 миллиард сўм) Тошкент шаҳри, 9,3 фоизи (328,2 миллиард сўм) Фарғона вилояти, 8,4 фоизи (294,3 миллиард сўм) Андижон вилояти ҳамда 7,8 фоизи (276,5 миллиард сўм) Самарқанд вилояти ҳамда 7,1 фоизи (248,7 миллиард сўм) Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга ажратилган.

    Ипотека кредитларининг 24 фоизи (847,9 миллиард сўм) 18-30 ёшгача, 70 фоизи (2,468 триллион сўм) 31-50 ёшгача, 6 фоизи (206,4 миллиард сўм) эса 50 ёшдан юқори фуқароларга ажратилган.

    Ипотека кредитлари портфели сифатининг ёмонлашуви

    6 ой натижаларига кўра, жами ажратилган ипотека кредитлари бўйича 90 кундан ортиқ вақт давомида қайтарилмаётган кредит қарздорлиги миқдори (муаммоли кредитлар) 480,0 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364,2 миллиард сўмга, 2021 йил бошига нисбатан эса 186,8 миллиард сўмга кўпайган.

    2021 йил 1 июль ҳолатига ипотека кредитлари қолдиғи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ўсган бўлса, муаммоли кредитлари миқдори эса 8 фоизга ошган.

    Марказий банк мазкур ҳолатни пандемия туфайли аҳоли тўлов қобилиятининг пасайиши ҳамда кредитларни қайтариш бўйича берилган енгилликлар билан изоҳлаган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Муаммоли кредитлар миқдорининг жами кредит қолдиғига нисбати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 фоиздан 5,6 фоизга ошган бўлса, ушбу кўрсаткич ипотека кредитлари бўйича 0,5 фоиздан 1,6 фоизгача ошган.

    Таҳлиллар муаммоли кредитлар миқдорининг (NPL) нисбатан юқори кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида 3,3 фоизни (66,1 миллиард сўм), Жиззахда 3,3 фоизни (50,6 миллиард), Сурхондарёда 3,1 фоизни (66,9 миллиард сўм), Андижонда 2,6 фоизни (50,4 миллиард сўм) ва Сирдарёда 2,4 фоизни (26,4 миллиард сўм) ташкил этаётганини кўрсатди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Тижорат банклари кесимида, муаммоли кредит қолдиғининг жами ипотека кредити қолдиғидаги улуши «Миллий банк»да 3,8 фоизга (135,5 миллиард сўм), «Асакабанк»да 2,0 фоизга (79,9 миллиард сўм), «Микрокредитбанк»да 1,6 фоизга (4,2 миллиард сўм) ҳамда «Халқ банки»да 1,5 фоизга (25,6 миллиард сўм) тенглиги кузатилган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ипотека кредитлари ва янги уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берди
    • Ўзбекистонда уй олиш ва қуриш учун фуқароларга 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади

    12.08.2021, 16:56   Изоҳ (0)   29612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида «Жигули» ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди. Жабрланувчи ҳодиса жойида вафот этди

    12.08.2021, 16:11

    Пайариқ тумани «тўртлиги» ҳам алмашди. Ҳоким ўз аризасига кўра ишдан кетган, ўрнига вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи тайинланди

    12.08.2021, 15:55

    Хоразм бандлик бош бошқармаси бошлиғи Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    12.08.2021, 15:10

    Ўзбекистонда 13 август куни об-ҳаво салқинлашади

    12.08.2021, 14:54

    Тошкентда қовун-тарвуз сотувчиси ва ИИБ ходимлари ўртасида жанжал акс этган видео юзасидан изоҳ берилди

    12.08.2021, 14:24

    Абдулазиз Комилов коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди

    12.08.2021, 14:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD OLOY янгиланган дилерлик марказини тақдим этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ноябрда Пхукетга – чегирмалар, қуёш ва бепул экскурсия сизни кутмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Click компанияси “Click Марафон” акциясини бошлади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Универсал Банк 4 та янги кредит маҳсулотини тақдим этди: “Бизнесга биринчи қадам — Эcоном, Стандарт, Premium ва Лух”

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    МИБ Сардор Кариевнинг уч нафар фарзанди ва аёли яшаб турган уйни ҳам хатлади. Кариева бундан норози бўлиб судга шикоят қилди  

    23.10.2024, 22:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.