• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Афғонистон раҳбарлари ўз халқи учун курашиши керак» — Байден

    АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистон ҳукуматини ватан учун курашишга чақирди. «Толибон» жангарилари Афғонистоннинг 65 фоизини назорат қилаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Байден шундай баёнот берган, деб ёзади Reuters.

    Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани (марказда)

    Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани (марказда)
    Фото: Reuters

    «Афғонистон раҳбарлари бирлашиши керак, улар ўзи учун, ватани учун курашиши керак», — деди Байден Оқ уйда журналистларга. Шунингдек, у Афғонистон ҳукумати қўшинлари «Толибон»дан кўпроқлигини эслатиб ўтди.

    Байден Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш қароридан афсусланмаслигини айтиб, Вашингтон ўтган 20 йил ичида 1 триллион доллардан кўпроқ маблағ сарфлагани ва бу мамлакатда қолдирган минглаб қўшинларидан айрилгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ афғон кучларига йирик авиаёрдамлар, озиқ-овқат ва ускуналар юборишда, шунингдек, маош тўлашда давом этмоқда.

    АҚШ Афғонистон ҳукумат қўшинларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир нечта ҳаво ҳужумларини ҳам уюштирди. АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, зарбалар «Толибон»га «динамик» таъсир кўрсатган, бироқ Кирби бу ёрдамнинг чекланганини тан олди.

    «Ҳеч ким авиазарбалар қуруқликдаги вазиятга боғлиқ ҳамма муаммоларни ҳал қиладиган ечим, дея даъво қилмаган. Биз ҳеч қачон бундай демаганмиз», — деди Кирби.

    11 августга ўтар кечаси Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳри «Толибон» томонидан қўлга олинди.

    «Кеча тунда мужоҳидларнинг ҳал қилувчи ва тизимли операциясида Бадахшон вилояти маркази Файзобод қўлга олинди. Мужоҳидлар губернатор қароргоҳини, полиция штабини, разведка идорасини ва барча давлат идораларини назорат қилмоқда», — дея Twitter’да хабар қолдирган «Толибон» матбуот котиби Забиулла Мужоҳид.

    Мужоҳиднинг хабарига кўра, сўнгги уч кун ичида мамлакатдаги 34 вилоят марказининг тўққизинчиси «Толибон» назоратига ўтган. «Толибон» вакилининг айтишича, ҳозир ҳаракат Нимрўз, Жузжон, Сарипул, Қундуз, Тоҳар, Саманган, Фараҳ, Бағлон ва Бадахшон вилоят марказларини назорат қилмоқда.

    Ўз навбатида, 11 август куни эрталаб Афғонистон Мудофаа вазирлиги марказининг хабар беришича, мамлакат жанубидаги Ҳелманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳри чеккасида Афғонистон миллий армиясининг мамлакат ҳаво кучлари кўмагида ўтказган қўшма операциялари чоғида «Толибон»нинг 42 жангариси йўқ қилинган, яна 6 киши яраланган.

    Бу орада Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани «Толибон»га қарши курашиш учун мамлакат шимоли-ғарбидаги Балх вилоятининг маркази Мозори Шарифга келди. Маҳаллий ОАВ Афғонистон президенти 11 август куни эрталаб кутилмаган ташриф билан Мозори Шарифга келгани ҳақида хабар берди. Кейинроқ президент матбуот хизмати хабарни тасдиқлади.

    Tolo News хабарига кўра, сафар мобайнида президентга унинг маслаҳатчиси, «Ислом бирлиги» партияси етакчиларидан бири Муҳаммад Муҳакик ҳамроҳлик қилади.

    10 август оқшомида Афғонистон собиқ вице-президенти, Миллий исломий ҳаракат (МИҲА) партияси етакчиси маршал Абдурашид Дўстум Кобулдан махсус рейс билан Мозори Шарифга келганди. Маршал билан биргаликда МИҲА раиси махсус кучларининг бир неча юз аъзоси Балхга келган. Дўстум Афғонистон шимолида «Толибон» жангариларига қарши курашга раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назорат қилмоқда — Сергей Шойгу
    • «Толибон» АҚШнинг Афғонистонда ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига қарши чиқди

    11.08.2021, 17:11   Изоҳ (0)   23716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Латвия ноқонуний муҳожирлар оқими туфайли Беларусь билан чегарада фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди

    11.08.2021, 15:56

    Маршал Абдурашид Дўстум «Толибон» билан жанг қилиш учун Кобулдан Балхга учиб кетди

    11.08.2021, 14:55

    Жамоавий иммунитетга эришиш иложсиз, «Спутник V» ўзини тўлиқ оқлади, чекиш антитаналар миқдорини камайтиради. Коронахабарлар

    11.08.2021, 14:10

    «Озодликни севувчи инсонлар охир-оқибат озод бўлади». Бир эмас, бир неча халқлар қаҳрамони — Симон Боливар

    11.08.2021, 14:00

    Қирғизистонда болалар марказининг ходимаси мижозга рус тилида мурожаат қилгани учун ҳужумга учради. Россия Давлат думаси воқеага муносабат билдирди (видео)

    11.08.2021, 13:26

    «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назорат қилмоқда — Сергей Шойгу

    11.08.2021, 12:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.