• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хусусий клиникаларда даволанган COVID-19 беморлари оғир аҳволда Зангиота шифохонасига олиб келингани маълум қилинди

    Ўзбекистонда коронавирусни даволаш бўйича ихтиёрий шартнома имзолаган хусусий шифохоналарга ушбу касалликни даволаш бўйича 2021 йил май ойидан бошлаб рухсат берилган эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, COVID-19 инфекциясини даволашда қатнашаётган баъзи хусусий тиббиёт муассасалари шартномада кўрсатилган талабларга тўла амал қилмаяпти. У ердаги беморларнинг барчаси ҳам белгиланган кўрсатмалар асосида даволанаётгани йўқ.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, беморларнинг касаллик тарихлари таҳлил қилинганда айрим нодавлат клиникаларда касалларга керагидан ортиқ дори-дармонлар, тегишли кўрсатма мавжуд бўлмаса-да, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ антибиотик ва гормонлар буюрилаётгани маълум бўлмоқда.

    Айрим хусусий клиникаларда эса беморларга даволаш стандартларига зид равишда меъёрдан ортиқ даражада инфузион суюқликлар қуйилаётгани аниқланган.

    Таъкидланишича, етарли билим ва савияга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология қоидаларига ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга риоя қилинмаган бундай шифохоналарда муолажа олаётган кўплаб беморлар оғир асоратлар билан ихтисослашган давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилмоқда. Бу эса тиғиз иш тартибида фаолият юритаётган давлат тиббиёт муассасаларидаги шифокорлар ишини янада қийинлаштирмоқда.

    «COVID-19 инфекциясига чалинган беморни касалликнинг дастлабки босқичида турли инфузион суюқликлар билан даволаш, бир вақтнинг ўзида бир неча антибиотик ва гормонларни қўллаш хасталикнинг тез суратда оғир шаклга ўтиб кетишига сабаб бўлади. Афсуски, бугун уй шароитида, қолаверса, баъзи хусусий тиббиёт муассасаларида беморларни даволашда айнан ана шу хатоликларга йўл қўйилмоқда.

    Бунинг натижасида жорий йил июнь—июль ойида биргина Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги 20 дан зиёд хусусий тиббиёт клиникасида даволанган 31 нафар COVID-19 га чалинган бемор оғир аҳволда олиб келинган.

    Бугунга келиб, ушбу беморларнинг 7 нафари шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари сабаб касалликдан бутунлай соғайган бўлса, қолган беморлар жонлантириш бўлимида даво муолажаларини олмоқда. Энг ёмони, ушбу беморлар орасида ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бу эса ачинарли ҳолатдир.

    2021 йил 21 июль куни Яккасарой туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ш. Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бунгача бу бемор ўзбошимчалик билан уй шароитида, сўнг пойтахтимиздаги хусусий клиникаларнинг бирида антибактериал, пулс терапия, вирусга қарши антикоагулянт даво чораларини олган. Беморнинг умумий аҳволида ўзгариш бўлмагач, бизга мурожаат қилган.

    Беморда коронавирус инфекциясининг оғир даражада кечиши, икки томонлама пневмония, ўпка шиши, ОРДС синдроми каби белгилар аниқланган. Афсуски, керакли текширув ва даво муолажаларига қарамасдан, бу бемор шу йил 29 июль куни вафот этган.

    Шу ўринда хусусий тиббиёт клиникаларида фаолият олиб бораётган шифокорлардан коронавирусга чалинган беморларни даволашда белгиланган кўрсатмаларга амал қилишларини, дори воситаларини ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тайинлашларини сўраб қоламан», — дейди Зангиота 1-юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.

    Маълум қилинишича, шу кунгача Тошкентдаги 25 та, вилоятлардаги 6 та хусусий шифохонага COVID-19 га чалинган беморларни даволаш бўйича рухсат берилган бўлиб, яқинда Тошкентдаги Asia Shine Hospital хусусий шифохонаси билан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўртасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича 2021 йил 19 июлда имзоланган шартнома бир томонлама бекор қилинган.

    «Вазирлик, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда белгиланган диагностика ва даволаш стандартларига амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб, ушбу даволаш муассасаларида назорат ишлари мунтазам олиб борилишини маълум қилади», — дейилади вазирлик хабарида.

    Мавзуга доир:

    • Зангиотадаги ковид-касалхонада беморларнинг катта навбати юзага келгани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
    • Ўзбекистонда бир кунда 891 кишида коронавирус, 457 кишида пневмония қайд этилди. 11 бемор вафот этди
    • Ўзбекистонда имтиҳон куни тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этилади

    10.08.2021, 23:26   Изоҳ (0)   30769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда исталган фуқаро UZB, ААА сериали авторақамларни аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги айтилди

    10.08.2021, 23:11

    Миллий гвардия қўмондонига ўринбосар тайинланди

    10.08.2021, 22:56

    Ўзбекистонда 6 ойда 100 минг аҳолига 132 та жиноят тўғри келди

    10.08.2021, 22:39

    Ўзбекистонда жума намозларига рухсат берилди

    10.08.2021, 22:07

    ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилгач вафот этган фуқарони «Худо урган одам» дегани учун ИИВ матбуот котибига чора кўрилди

    10.08.2021, 21:44

    Олмалиқда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилиши мумкин

    10.08.2021, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.