Ўзбекистонда 2–6 август кунлари 1 544 882 миллион доза вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда СВВ.
Уларнинг 1 215 076 дозаси билан биринчи марта вакцина олган фуқаролар эмланди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 2–6 август кунларида қўлланган вакциналарнинг:
- 8 886 дозаси «Спутник V»,
- 804 029 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 731 967 дозаси Moderna вакцинасидир.
Бундан аввал Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,3 млн кишидан ошгани, Ўзбекистонда вакцина захираси 14,5 миллиондан ошгани ҳамда Ўзбекистонда сўровнома ўтказилиб, фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши вакцина олишни хоҳламаслиги аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)