Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 6 август куни коронавирусга қарши 461 802 доза вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шундан 374 058 доза биринчи босқичда, 66 499 доза иккинчи босқичда ва 21 245 доза учинчи босқичда қўлланилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 9 554 258 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 2 240 447 таси иккинчи дозада ва 867 284 таси учинчи дозада қўлланган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 6 446 527 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 319 956 нафарни ташкил қилмоқда.

6 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (55 437 доза),
  • Қашқадарё вилояти (48 978 доза),
  • Андижон вилояти (46 138 доза),
  • Фарғона вилояти (43 464 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  • Фарғона вилоятида 1 161 144 доза,
  • Наманган вилоятида 1 158 484 доза,
  • Андижон вилоятида 1 042 250 дозани ташкил қилмоқда.
Бундан аввал Ўзбекистонда сўровнома ўтказилиб, фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши вакцина олишни хоҳламаслиги аниқлангани, ССВ Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозаси қолмаганига муносабат билдиргани ҳамда ЖССТ қайта эмлашга мораторий талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар