Грециянинг Эвбея ороли ва Афина шаҳри атрофидаги ёнғинлар 200 дан ортиқ уйни бутунлай вайрон қилди ёки зарарлади. Бу ҳақда Greek Reporter хабар берди.

Фото: EPA

Эвбеяда ва Афина атрофидаги Варимпопида олов 8 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Ёнғин хизматининг юзга яқин ходими ёнғинларни бартараф қилиш чораларини кўрмоқда. Учта қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш буюрилган.

Фото: EPA

Бундан ташқари, одамлар оролнинг шимоли-ғарбий соҳилидаги Истиея шаҳрига кўчишга чақирилган. Сўнгги 24 соат ичида ҳаммаси бўлиб ўндан ортиқ қишлоқ эвакуация қилинди.

Фото: EPA

Шу билан бирга, Эвбеяда ёнғинлар сони ўсишда давом этмоқда. Лимни шаҳри мерининг ўринбосари Аргйрис Лиаскос ёнғин назоратсиз тарқалишда давом этаётгани сабабли ҳаво ўт ўчириш кучларини фаоллаштиришга чақирди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Варимпопида 70 дан ортиқ уй ёнғин туфайли жиддий зарар кўрди. Расмийларнинг таъкидлашича, ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли шаҳар атрофидаги ёнғинлар билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Шу билан бирга, хабарларга кўра, 3 август куни Афина шимолида ёнғинлар авж олган. Қутқарувчилар 81 та ўрмон ёнғинини ўчирган.

Тўққизта вертолёт, еттита самолёт ёрдамида 500 дан ортиқ ўт ўчирувчилар ва 305 полициячи Парница тоғи ён бағридаги зич ўсимликлар орасида тарқалган ёнғинларни ўчирди. Мамлакат расмийлари Татойдаги собиқ қироллик мулкидан қимматбаҳо буюмларни бошқа жойга кўчирди. Фуқаро муҳофазаси хизмати Олимпия шаҳарчаси аҳолисига уйларини тарк этишни буюрди. Етти киши нафас олиш муаммоси билан касалхонага ётқизилган. Аввалроқ болалар ёзги лагердан эвакуация қилинган эди. От клублари отларни оловдан қутқариш учун уларни қўйиб юбормоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Ёнғин оқибатида электр таъминоти тизимига зарар етди, бу эса Афина яқинидаги баъзи ҳудудларда жиддий хавф туғдирмоқда. Шунингдек, ёнғин поездлар ҳаракатини тўхтатди, баъзи автомобиль йўллари ёпилди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA