Cosmopolitan Russia экспертлари 3 август куни МДҲ олимпия терма жамоаларининг формалари бўйича ўз рейтингини тузди. Спорт кийимлари дизайн ва жаҳон мода тенденциялари бўйича баҳоланди.

Cosmopolitan маълумотларига кўра, кучли бешталикка Россия (ZASPORT), Ўзбекистон (7SABER), Қирғизистон (BIGSER), Беларусь («Соло-Пинск») ва Қозоғистон (JOMA) либослари кирди. Журнал мутахассисларининг алоҳида таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида учта мамлакатнинг спорт кийими дизайнида замонавий яшил-мовий ранглари уйғунлигини кўриш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Cosmopolitan рейтинги олимпиадачиларнинг тантанали формасига эмас, балки аниқ спорт турларига тегишли. Ўзбекистон Топ 5 Cоsмо ичида иккинчи ўринни эгаллади.

1-ўрин: Россия / ZASPORT

Фото: Cosmopolitan

Россия терма жамоасига форма яратиши керак бўлган ZASPORT бренди олдида қийин вазифа бор эди — ҳали санкциялар остида бўлган жамоа учун дизайн ўйлаб топиш. Бунинг учун улар ўзларининг бор маҳоратини ишга солиши ва белгиланган чекловларга мос келадиган дизайн яратишлари керак эди. Айтиш мумкинки, улар бу вазифани аъло даражада уддалашди: курткаларда уч рангли чизиқ елпиғич шаклида очилган ва машҳур «Канагавадаги катта тўлқин» ўйинчоқларидаги ўйма чизмалар кроссовкалар чизиқлари учун илҳом манбаи бўлган.

II ўрин: Ўзбекистон / 7SABER

Фото: Cosmopolitan

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг спорт кийими эътибордан четда қолмади: феруза-мовий ранг оралиғи жаҳон тенденцияларига мос келади. Шу билан бирга, 7SABER бренди дизайнерлари маданий аслиятни ҳам сақлаб қолган: миллий безак жуда замонавий ва бир-бирини тўлдирган ҳолда дизайнга киритилган.

III ўрин: Қирғизистон / BIGSER

Фото: Cosmopolitan

Қирғизистонлик атлетларнинг формалари ўзининг ёрқинлиги билан ажралиб туради. Дизайнерлар кийимларда спортчиларининг руҳини акс эттиришга ҳаракат қилишган ва график элементлари бўлган акула оғзидан фойдаланишган. Бундай чизмалар кўпроқ жанговар халқаро турнирларда учрайди. Аммо BIGSER ижодкорлари қўлидан келганича ҳаракат қилган ва бу принтни замонавий тарзда қўллай олган.

IV ўрин: Беларусь / «Соло-Пинск»

Фото: Cosmopolitan

Беларусь терма жамоаси имижини бироз ўзгартиришга қарор қилди ва Олимпия формаси учун анъанавий бўлган давлат байроғи рангидаги умумлашмадан воз кечди. Энди мамлакатнинг расмий ранглари – оқ асосдаги яшил ранг билан бирга мовий рангнинг 50 хили саналади. Тўпламни тайёрлаган «Соло -Пинск» компаниясининг таъкидлашича, бу ғалаба, эркинлик ва омад ранглари ҳисобланади.

V ўрин: Қозоғистон / JOMA

Фото: Cosmopolitan

Японияда Қозоғистон терма жамоасига форма яратган JOMA бренди ўз йўлидан кетди ва ранг-баранг вариантлар ўрнига «Гўзаллик оддийликда» шиори билан либос яратди: энг муҳими, формада кераксиз элементлар йўқ. Олимпия формаси дизайнери Салтанат Баймуҳаммедовага Олимпия ўйинларидан кейин мазкур формани кийишни хоҳлаган спортчиларнинг ўзи илҳом берган. Шунинг учун у ўз олдига спорт услубида умумий либос яратишни мақсад қилган.