• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    Серқуёш Ўзбекистоннинг энг жанубий (яъни, энг иссиқ) вилояти Сурхондарёнинг Жарқўрғонидан чиққан Элдор Шомуродов энг кўҳна шаҳарлардан бири Римнинг «Рома»сига ўтди. Ҳа, бу рост. «Рома»нинг қандай клуб эканини яхшироқ тушунтириш (гарчи, бунга ҳожат бўлмаса-да) учун жамоада дунёнинг энг машҳур ва беназир мураббийи ишлаши, унинг 94 йил аввал ташкил этилгани, 3 карра А Серия соҳиби, 9 карра мамлакат Кубоги эгаси ва 2 карра Италия Суперкугоби ғолиби эканини айтиш кифоя қилади. Клуб таркибида Карло Анчелотти, Франческо Тотти, Кафу, Даниэле де Росси, Эден Жеко, Генрих Мхитарян каби кўплаб ўз ишининг усталари ҳаракат қилган ва қилиб келмоқда. Хўш, тортинчоққина қора кўз ўзбек йигити бу жамоада қандай пайдо бўлиб қолди? Қуйида Элдор Шомуродовнинг «Рома»гача босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Футболдаги илк қадамлар ва Ўзбекистондаги фаолият

    Футболчилар оиласида дунёга келган Элдор 6 ёшида миллионлар ўйинидаги илк қадамларини ташлайди. 11 ёшида эса «Машъал» академиясига қабул қилинади. Муборак клубида мураббийларидан футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаган Элдор профессионал футболдаги дебютини 2014 йилда, 19 ёшида нишонлайди. Ўша йили Ўзбекистон Олий Лигасида (ҳозирги Суперлига) 10 та ўйин ўтказади ва 2015 йилнинг бошида «Бунёдкор»га ўтади. Элдор пойтахт клубида ҳам тезда ўз ўйинини топиб олади ва асосий таркибдан жой олади. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатади ва миллий жамоага чақирув олади. «Бунёдкор»да ва термада жамоавий ютуқларга эришмаган бўлса ҳам, у футболчи сифатида ўсади ва бир қатор хориж клубларининг эътиборига тушади.

    Рус ўлкасининг забт этилиши

    Фото: Twitter/@rostovfc

    Фото: Twitter/@rostovfc

    Бир қатор араб клубларининг молиявий томондан яхши бўлган шартномаларига қарамай, Элдор ва унинг атрофидагилар Россиянинг кам маош тўлайдиган ўртамиёна клуби вариантида тўхталади. Ушбу қарорнинг қанчалик тўғри бўлганлиги ҳақида эса ортиқча гапирмаган маъқул. Аммо Элдорнинг атлетизмга ихтисослашган рус футболи ва янги жамоага мослашиши осон кечмайди. Ҳатто уни аутсайдер жамоаларга ижарага бериб юборишларига ҳам бир бахя қолади. Бироқ ростовликлар бошқарувига Валерий Карпиннинг келиши Шомуродовнинг фойдасига ишлайди. Карпин Элдорда ўзига хос бўлган жиҳатларни кўра олади ва уни жамоада олиб қолади. Шунга қарамай, Элдор учун дастлабки икки йил осон кечмайди. Боиси, у майдонда ўз позициясини топишга қийналади. «Бунёдкор»да чап қанот вингери сифатида тўп сурган бўлса, Карпин уни «Ростов»да майдон марказидан тортиб то қанот ҳимоячисигача бўлган позицияларда ўйнатиб кўрди.

    2019 йилда эса Осиё Кубоги бўлиб ўтади, терма жамоани мусобақага Эктор Купер олиб боради. Айнан Купер Элдорни марказий ҳужумчи ролида синаб кўради ва уни форвард сифатида кашф қилади. Мусобақа, гарчи, терма жамоа учун муваффақиятли ўтмаган бўлса ҳам, Элдор тўрт ўйинда тўртта гол уради ва ўзига бўлган ишончини ошириб олди. Шу тариқа Элдор яхши спорт формасида «Ростов»га қайтади. Осиё чемпионатидан қайтгач, Валерий Карпин Элдорга киноя билан шундай дейди: «Шома, нима сен фақат Осиё жамоаларига гол ура оласанми?». Шундан кейин Шома том маънода порлайди ва Россия Премьер Лигасида кетма-кет ўйинларда голлар ура бошлайди. Шундан сўнг рус матбуоти Элдор ҳақида бонг уради ва у билан қатор интервьюлар ташкил қилади. Шунингдек, ушбу серияли голлар унга «Шальке-04», «Штутгарт» ва бир қатор Европа клубларининг эътиборини тортишга ёрдам берди. Бироқ Элдор «Ростов» билан хайрлашишга шошилмади. Кейин эса коронавирус пандемияси бошланди ва бутун дунёда футбол тўхтаб қолди. Танаффусдан сўнг эса Элдор гол уришда оқсади, у нақ 208 кунни (16 та ўйин) «қуруқ» ўтказди. Шунга қарамай, Россия футболи забт этилди деб ҳисоблаш мумкин эди. Энди яна олға юриш вақти келганди. Элдорнинг кейинги манзили Италия А Серияси бўлди.

    Апенин ярим оролидаги давомли саргузаштлар

    Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари орасида «Ювентус», «Интер», «Милан» каби гранд клубларнинг минглаб мухлисини учратиш мумкин. 2020 йилнинг 1 октябридан улар орасига ўртамиёнадан ҳам пастроқ даражада бўлган «Женоа» ҳам қўшилди. Чунки генуяликлар Элдорни ўз сафига қўшиб олганди. Шоманинг кучли бешликка ўтиши нафақат Ўзбекистон, балки, Россия учун том маънода шов-шувли воқеа бўлди. Боиси аксарият ҳолларда трансферлар тескари йўналишда амалга ошириларди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Одатга кўра, бу ерда ҳам мослашиш жараёни осон кечмади, «Женоа» ўта ҳимоявий (ҳимоячилар эса жуда нўноқ) ва зерикарли ўйин кўрсатар, кўпинча тўп Элдоргача етиб бормасди. Ушбу ҳолатда голлар ҳақида гапиришнинг ҳожати ҳам йўқ эди. Ўша кезларда Элдорнинг салоҳиятига шубҳа билан қараганлар ва ҳатто ушбу трансфернинг катта хато бўлганини таъкидлаганлар ҳам топилди. Бироқ Шома бу гапларга парво ҳам қилмасдан меҳнат қилишдан ва ишлашдан тўхтамади.

    Шомуродов узоқ кутилган гол(и)ни ўзининг «Женоа»даги тўртинчи ўйинида, янги мураббий Давиде Баллардини қўл остида урди. Мавсум якунида эса бу голларнинг сони 8 тага етди. Шунингдек, Элдор битта самарали узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа Элдор танқидларга муносиб жавоб қайтарди ва ўзига билдирилган ишончни оқлади.

    Элдор «Женоа»даги ўйинлари орқали гол ура олишдан ташқари жамоа учун ҳам ўйнай олиши ва ҳужумкорроқ таркиб билан бундан-да яхшироқ натижалар (кўпроқ гол) кўрсата олиши мумкинлигини исботлаб ҳам қўйганди. Айнан шу омиллар туфайли унга қишда «Ювентус»дан ҳам қизиқиш бўлганди. Аммо ёзга келиб «Рома» Элдор учун 17,5 миллион сарфлади ва у билан 5 йиллик битим имзолади.

    Фото: «Рома»

    Фото: «Рома»

    Эндиликда Элдор дунёнинг топ-клубида, топ-мураббий қўл остида, топ-ўйинчилар билан бирга тўп суради. Шундай экан, янги мавсумдан бошлаб «Рома»нинг мухлислари кўпайишига ҳеч қандай шубҳа йўқ, боиси энди у ерда ўзбекнинг Элдор Шомуродови бор.

    Ҳа, шундай, бу туш эмас: «Рома» ва «Шома» бирлашди!

    Форза, Элдор! Форза, «Женоа», маъзур тутасиз, «Рома»!

    03.08.2021, 23:47   Изоҳ (0)   50168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нилуфар Зокировадан Баҳодир Жалоловгача. Токио—2020 Олимпиадасида 4 август куни қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?

    03.08.2021, 23:03

    Оғир атлетикада олтин, енгил атлетика ва боксдаги омадсиз серия давом этади. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио—2020 11-кунидаги натижалари

    03.08.2021, 22:14

    «Фаолиятимдаги бу босқич хотирамда бир умр қолади». Элдор Шомуродов «Женоа» билан хайрлашди

    03.08.2021, 21:33

    Шавкат Мирзиёев Токио—2020 Олимпиадаси совриндорлари Улуғбек Рашидов, Давлат Бобонов ва Акбар Жўраевни табриклади

    03.08.2021, 19:14

    Токио—2020. Бразилия пенальтилар сериясида Мексикани мағлуб этиб, Испания эса охирги дақиқалардаги эвазига Японияни енгиб, Олимпиада финалига чиқди

    03.08.2021, 18:48

    Акбар Жўраев Токио—2020 Олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун учинчи медал

    03.08.2021, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 



    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.