Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 3 август куни коронавирусга қарши 308 750 доза вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шундан 222 083 доза биринчи босқичда, 62 957 доза иккинчи босқичда ва 23 710 доза учинчи босқичда қўлланилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 8 318 126 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 2 055 938 таси иккинчи дозада ва 808 654 таси учинчи дозада қўлланилган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 5 453 534 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 257 768 нафарни ташкил қилмоқда.

3 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (36 446 доза),
  • Тошкент вилояти (34 944 доза),
  • Андижон вилояти (32 672 доза),
  • Наманган вилояти (31 564 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  • Фарғона вилоятида 1 045 608 доза,
  • Наманган вилоятида 1 040 493 доза,
  • Андижон вилоятида 922 565 дозани ташкил қилмоқда.
Маълумотга кўра, 2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 миллион 761,5 минг доллар сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига 39 миллион 100 минг доллар, «Спутник V» вакцинасига 3 миллион 681,5 минг доллар ва AstraZeneca вакцинасига 1 миллион 980 минг доллар сарфланган.

30 июль куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Ўзбекистонга 1,2 миллион дозада Pfizer вакцинаси ҳам олиб келиниши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар