Мазали ширинлик билан оила аъзоларингизнинг кайфияти кўтарилишига сабабчи бўлинг.
Керакли маҳсулотлар:
- ун — 1 стакан;
- тухум — 5 дона;
- сметана (25 фоизли) — 320 г;
- шакар — 380 г;
- оқ шоколад — 100 г;
- кокос қириндиси — 100 г;
- сариёғ— 120 г;
- бодом — 50 г;
- туз.
- 4 та тухумга туз қўшиб миксерда аралаштиринг.
- Аралаштиришдан тўхтамасдан 200 г шакар қўшинг.
- Унни кам-камда қўшиб аралаштиринг.
- Хамирни махсус қолипга солиб қизиб турган печга 40 дақиқага қўйинг.
- Тайёр бўлган бисквит совиганидан кейин плёнкага ўраб, совиткичга қўйинг.
- 80 г шакарга, 3 қошиқ ун, 1 та тухум ва сметана қўшинг, идишдаги қайнаган сув буғи устида аралаштиришда давом этинг.
- 10 дақиқа давомида аралаштиришдан тўхтаманг.
- Майдаланган шоколад, кокос қириндиси қўшиб аралаштиринг.
- Хона ҳароратида эриган сариёғга шоколадли аралашмани қўшинг, тайёр кремни совиткичга қўйинг.
- 100 г шакарни эритиб олинг.
- Товада қиздириб олинган бодомни шакарли аралашмага қўшинг.
- Блендерда яхшилаб майдалаб олинг.
- Бисквитни ўртасидан бўлин.
- Орасига крем суртинг, бодомли аралашма солинг.
- Кокос қириндиси сепинг.
- Устини рафаэлло шарчалари билан безанг.
Изоҳ (0)