Бугунги кунда биз Instagram, YouTube, Twitter ва Snapchat’сиз дунёни тасаввур қилиб бўлмаса керак. Интернет олами ўз дунёсини виртуал ва ҳақиқийга бўлишга чақираётгандай туйилса-да, баъзи одамлар ўзларини шунчаки бундан йироқ тутади ва ҳаётини мураккаблаштирмайди. Айрим Голливуд актрисалари, таниқли модель ва қўшиқчилар худди шу йўлни тутади. Қуйида ижтимоий тармоқлардаги аккаунтини ўчириб юборган ёки умуман улардан фойдаланмаган машҳурларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Алисия Викандер

Фото: Pinterest

Викандер Америка нашрига берган интервьюсида 2019 йилда Instagram’дан бир ой фойдаланганидан кейин ҳаётини ижтимоий тармоқлардан тозалаганини тан олди. «Ижтимоий тармоқлар мен учун унчалик яхши эмаслигини англадим, бундан қувончга арзийдиган нарса топмадим», – дейди актриса.

Сирша Ронан

Фото: Harper’s Bazaar

2018 йилги интервьюларидан бирида актриса 2009 йилда Twitter’да узоқ вақт бўлганини айтиб ўтган. Ўшандан бери у ижтимоий тармоқлардан қочади: «Ўзимни реклама қилиш ҳар доим ноқулай ҳис қилишимга сабаб бўлади». Шунингдек, у ижтимоий тармоқларда бўлиш унинг учун стресс эканини таъкидлади. «Сўнгги икки йил ичида мен телефоним билан қандайдир узоқ муносабатлар ўрнатдим», – дейди Сирша Ронан.

Кира Найтли

Фото: Harper’s Bazaar

Инглиз актрисаси Instagram’да «беш дақиқа давомида» аккаунти борлигини маълум қилди. У 2019 йилда Ирландиянинг бир газетасига берган интервьюсида: «Мен уч сония ичида 100 га яқин обуначиларни қандай йиғишни томоша қилдим ва шу қадар қўрқиб кетдимки, дарҳол ўчириб ташладим», – дейди актриса.

Скарлетт Йоханссон

Фото: Pinterest

Йоханссон қанчалик машҳур актриса бўлишидан қатъи назар, уни ижтимоий тармоқлардан топиб бўлмайди. 2011 йилда Американинг бир журналига берган интервьюсида Скарлетт шундай деди: «Мен ўзимнинг кундалик ҳаётим янгиликларини доимий равишда баҳам кўришдан кўра кўпроқ ишлашни афзал деб ўйламайман».

Амал Клуни

Фото: Harper’s Bazaar

Амал Клуни ҳам ижтимоий тармоқлардан қочиши ажабланарли эмас. У шахсан ҳеч қачон уларни ишлатмаслик учун сабаб айтмаган. Аммо унинг эри Жорж Клуни бир пайтлар у «аҳмоқона гап айтишдан» қўрқиб, ижтимоий тармоқлардан узоқлашишини айтган.

Кейт Бланшетт

Фото: Harper’s Bazaar

Кейт Бланшетт Instagram сингари платформалар танқид қилган. 2015 йилги интервьюсида актриса: «Ижтимоий тармоқларнинг бошқа томони шундаки, улар одамларни жуда тез ажратиб юборади, айтилмаган рақобат ва ички рашкни келтириб чиқаради. У ерда ҳаёт бошқа ердаги ҳаётдан яхшироқ экани ҳақида туйғу пайдо бўлади», – дейди.

Женнифер Лоуренс

Фото: Pinterest

Лоуренс ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди. Бироқ 2018 йилги интервьюсида у ҳақиқатан ҳам ижтимоий тармоқларда яширинча иштирок этаётганини тан олди: «Мен кузатаман, лекин ҳеч нарса жойлаштирмайман».

Кристен Стюарт

Фото: Harper’s Bazaar

Ҳеч қачон расмий ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини рўйхатдан ўтказмаган Стюарт ўз ҳаётини интернетда баҳам кўрай деса, у жуда содда кўринишга эга. 2016 йилда актриса интервьюсида: «Мен кулгили ва ҳақиқатан ҳам ақлга сиғмайдиган овозим борлигини биламан, ҳамма буни айтади ва мен кекса одам каби мулоҳаза юритаман. Бу шунчаки вақтни олади».

Эмма Стоун

Фото: Harper’s Bazaar

Стоун ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда бўлмаган ва у бошқа таниқли кишиларга қараганда анча фарқли яшайди.