Ҳинд киносаноатининг омад ва бахт борасидаги қарашлари бошқаларникидан фарқлироқ бўлган вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Видя Балан
Болливуднинг айрим режиссёр ва актёрлари Видяни «Омад келтирадиган хоним» деб билади. Актрисанинг ўзини ҳам бу борада ишонадиган тумори бор. У мукофотлаш маросимлари ва бошқа тадбирларга ҳамиша қора браслет таққан ҳолда ташриф буюради.
Самира Редди
«Мусофир» ва «Пойга» сингари фильмларда суратга тушган актриса эса ушбу лойиҳалардаги ҳамкасби Анил Капурни ўзининг омад тумори деб билади.
Шилпа Шетти
Актриса севимли Rajasthan Royals жамоаси крикет бўйича чемпионатда қатнашаётганида иккала қўлига ҳам соат тақиб олади.
Карина Капур
«Каран билан қаҳва» шоусида иштирок этган вақти гап «Излаш» фильми ҳақида кетганида: «Мен Амир Хон билан ишлаганимдан мамнунман. У — мен учун омад. Биз бирга суратга тушган фильмлар: «Уч савдойи», «Излаш» хитга айланган», — деган.
Кангана Ранаут
Кангана эса «Гангстер», «Сир-2» ҳамда «Бир куни Мумбайда» сингари фильмлардаги ҳамкасби Эмран Ҳашми унга омад келтиришига ишонади. Улар бирга иштирок этган фильмларнинг ҳаммаси кассабоп бўлган.
Кажол
Болливуд юлдузи Кажол эса турмуш ўртоғи Ажай Девган совға қилган бриллиант узук унга омад келтиришига ишонади. Ушбу узук нафақат суратга олиш майдончасида, балки ҳар куни у билан бирга.
Изоҳ (0)