Бокс бўйича -81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Рўзметов 28 июль куни Токио—2020 Олимпиадасининг 1/8 финалида жанг қилди.

Фото: Getty Images

Дилшодга асли келиб чиқиши кубалик бўлган ва ҳозирда Озарбайжон байроғи остида рингга чиқаётган Алфонсо Домингес рақиб бўлди. Беллашувда Рўзметов 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, Олимпиада билан хайрлашди.

1/16 финалда Рўзметов ирландиялик Эммет Бреннандан устун келганди.

Шу тариқа 28 июль кунги 1/8 финалида иштирок этган иккала ўзбекистонлик боксчи ҳам муваффақиятсиз натижа қайд этди. Аввалроқ Миразизбек Мирзахалилов ҳакамларнинг баҳсли қарори туфайли мусобақа билан хайрлашганди.