Токио—2020 Олимпиадасининг 5-кунги баҳслари 28 июль кунги бўлиб ўтмоқда. Куннинг дастлабки қисмида икки нафар ўзбекистонлик дзюдочи ўз иштирокини бошлади.
-70 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Гулноза Матниёзова 1/16 финалда чадлик Демос Мемнулоумни таслим этиб, кейинги босқичга чиқди. 1/8 финалда Матниёзова нидерландиялик Санне Дайкка қарши жанг қилди ва рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
-90 кг вазнда ҳаракат қиладиган Давлат Бобонов ҳам 1/16 финалда ғалабага эришди. Дзюдо терма жамоаси етакчиси италиялик Николас Мунгайга қарши баҳсда вазари баҳоси билан зафар қучди. Бобонов 1/8 финалда украиналик Нябали Кежауга қарши жанг қилади.
Изоҳ (0)