Иссиқ об-ҳавода музқаймоқ харид қилиш учун кўчага чиқишнинг кераги йўқ. Мазали музқаймоқни ўз қўлларимиз билан уйда тайёрлаб кўрамиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • лимон – 1/2 дона;
  • қорағат – 350-400 грамм;
  • шакар – 25 грамм;
  • қаймоқ – 380 мл;
  • қуюлтирилган сут – 200 мл;

Тайёрланиш жараёни:

  1. Лимоннинг пўсти олиниб, шарбати сиқиб чиқарилади.
  2. Қорағат блендерда майдаланади ва унга шакар, лимон шарбати ва пўсти қўшилади.
  3. Масса ўртача оловда қайнатилгандан сўнг паст оловда 15 дақиқа давомида аралаштирилади. Совитиш учун 2 соатга музлаткичга қўйилади.
  4. Қаймоқ яхшилаб миксер қилинади, устидан қуюлтирилган сут ва қорағатли аралашма қўшилиб, яна аралаштирилади.
  5. Сўнгра музқаймоқ қолипига солиниб, 5-6 соатга музлаткичга қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!