Тошкентнинг Олмазор туманида йўловчи ташувчи «Газель» ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 26 июль куни соат 09:10 ларда Қорасарой кўчасида юз берган. Ҳайдовчи 8 нафар йўловчи бўлган «Газель»ни бошқариб кетаётганида двигателда қисқа туташув юзага келганлиги сабаб зудлик билан тўхтаган.
Йўловчилар автомобилдан туширилган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Олмазор тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)