Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинларининг 24 июль кунги баҳслари ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин биринчи босқичда ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кортга чиқди.

Дастлабки сет 6:4 ҳисобида Сумит фойдасига ҳал бўлган бўлса, иккинчи сет тай-бреккача борди ва унда Истомин муваффақият қозонди. Ҳал қилувчи сетда эса ўзбекистонлик ракеткачи 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Истомин 2,5 соат соат давом этган баҳсда 1:2 ҳисобида (4:6, 7:6, 4:6) ютқазиб, Олимпиада билан хайрлашди.

Аввалроқ боксчи Санжар Турсунов жазоирлик рақибига мағлуб бўлган, шунингдек, беш нафар Ўзбекистон вакили Олимпиададаги иштирокини якунлаганди.