Дунёнинг турли бурчакларида 22 июль куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

Исроилдаги Ган Ҳа-Шлоша миллий боғидаги шаршарага Қурбон ҳайити кунларида ташриф буюрган мусулмонлар.

Фото: AP Photo

Ҳиндистон аэробатик жамоаси Саранг вертолётларининг намойиш парвозларини амалга оширмоқда. 20—25 июль кунлари Москва яқинидаги Жуковскийда Халқаро авиация кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Фото: EPA

Бразилия олимпия терма жамоаси аъзоси Итало Феррейра Токио—2020 ўйинлари олдидан Суригасаки пляжида машғулот ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Кашмирнинг шимолий қисмида жойлашган Давар шаҳридаги мактаб ўқувчиси.

Фото: Shutterstock

Франция соҳилидаги денгиз майоғи қўриқчиси Томас Далиссон Кордоуан майоғи эшиги олдида ўтирибди.

Фото: AFP

Хитойлик қутқарувчилар кучли ёмғирдан кейин сув тошқини остида қолган Fuwai Central China юрак-қон томир касалхонасидан ногиронлар аравачасидаги беморни олиб чиқмоқда.

Фото: Reuters

Тожикистон аскарлари ҳарбий парад пайтида саф тортиб турибди.

Фото: Reuters

Whirlpool ишчилари Неаполь заводининг ёпилишига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: Shutterstock

Сидней марказида локдаун вақтида йўлни кесиб ўтаётган пиёда.

Фото: EPA

Тиграй халқ озодлик фронти 2018 йилда ҳокимиятдан ағдарилгандан кейин қайтишга урингани учун норозилик ўтказаётган намойишчилар. ТХОФ Эфиопияни 27 йил бошқарган.

Фото: Getty Images

Москвада ходимлар Ленинградский темир йўл станциясини дезинфекцияламоқда.

Фото: Getty Images

Германиянинг Мекленбург-Ворпоммерн федерал ери таълим вазири ташрифи чоғида пингвинни озиқлантирмоқда.

Фото: Getty Images

Пандемия бошланганидан бери биринчи марта Буюк Британиянинг Виндзор қалъасида соқчиларнинг ўрин алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Мигрантлар Франциядан Буюк Британия томон Ла-Манш канали орқали ўтмоқда.

Фото: Getty Images

Германиядаги Шимолий Рейн-Вестфалияда содир бўлган тошқинлардан кейин тозалаш ишлари давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Камбоджада нилуфар гулларини йиғиш мавсуми бошланди.

Фото: «ТАСС»

Рио-де-Жанейро тозалаш бўйича шаҳар ширкати (COMLURB) томонидан энг ёш «Яшил агент» деб топилган 4 ёшли Нина Гомеш биолог, Мар Урбано нодавлат ташкилоти директори Рикардо Гомес ҳамроҳлигида денгиз остида чиқиндиларни йиғмоқда.

Фото: Reuters

Токио Олимпиадаси олдидан спортчилар тайёргарлик машғулотини ўтказмоқда. Суратда: Америкалик гимнаст Симоне Билес.

Фото: AP Photo

92 ёшли инглиз Маргарет Симан Норфолкдаги қирол қароргоҳининг трикотаж моделини яратди. Суратда: Моделнинг Кембриж герцоги ва герцогиняси ҳамда уларнинг фарзандлари акс этган қисми.

Фото: Getty Images

Калифорниядаги Плумас миллий қўриқхонасидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида осмон тутун билан қопланди.

Фото: EPA

Россиянинг Ильинский туманида педдлебоардчилар «Олтин ҳалқа» ҳаво шарлари фестивали яқинидан ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: