Компьютер ўйинлари ҳақидаги Котаку сайти Майло лақабли мушук томонидан ёзилган мақолани эълон қилди, деб хабар беради Esquire. Мушук эгаси — портал муаллифларидан бири Лиза Мари Сегарра ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, Майло қучоқлашишни яхши кўради ва уни қўлга олмагунларича миёвлаб тураверади.

Фото: Instagram / @lisamarie_lynn

Шунингдек, мушук тез-тез клавиатура устида чиқиб олиб, Котакуънинг бошқа ходимларига хабарлар жўнатиб туради. «Бир сафар Майло ҳайдаб юборишгунларига қадар жуда узоқ клавиатура устида ўтирди. Унинг хабари шу қадар узунлигидан, Слаcк хабарни бизга юборишга имкон бермади. Бунинг ўрнига уни мақола кўринишида чоп этишга қарор қилдик», — дейилади хабар аввалида. Таъкидланишича, Майлонинг мақоласини бир қисми эълон қилинган, тўлиқ версияси билан Котаку сайти орқали танишиш мумкин.

Фото: Esquire

Фойдаланувчилар хабар остига мушук мақолада Норвегия ва Дания алифбосидаги ҳарфлардан фойдаланганини ёзиб, унга Пулицар мукофотини беришни таклиф қилмоқда. Шунингдек, бир фойдаланувчи унинг уй ҳайвони ўз фикрларини дискорд орқали етказаётганини маълум қилган. «Нима учун мушук бундай ноаниқ, аммо жасоратли матн ёзди?» — дейди Давей никли фойдаланувчи.

Журналистикадан бўш вақтида Майло ўз эгаси билан «Жиноятчи каби фикрлаш» номли ФҚБ терговчиларининг ишига оид детектив сериалларни кўради.

Аввалроқ TikTok’да бир бокал ичимлик қаршисида ўйга толган ҳолда ўтирган Степан лақабли мушук машҳурликка эришган эди.