Гулнора Каримованинг қизи Имон Тошкентдаги Мустақиллик шоҳкўчасида қизиқарли воқеанинг гувоҳи бўлди. Имон ушбу воқеани Instagram’даги кузатувчилари билан бўлишиш мақсадида уни видеога олиб, Stories’га жойлади. Видео «Меҳрибон ЙПХ ходими қўйнинг ҳаётини сақлаб қолди», деб номланади. Унда автомобиль йўли ўртасида югуриб кетаётган қўй ҳамда унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида автомобилларни тўхтатаётган ЙПХ ходимини кўриш мумкин.
Катта эҳтимол билан, бу қўйнинг ҳаёти узоққа чўзилмайди — 20 июль куни бутун Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланади.
Мавзуга доир: Видео: Паст Дарғомда машинадан тушиб қолган туяқушлар
Изоҳ (0)