• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2021 йилда солиқ тушумлари қандай ўсди?

    2021 йилнинг I ярмида давлат бюджети даромадлари 74,9 триллион сўмни ташкил қилди ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 триллион сўмга (+28,7 фоиз) кўп бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳисобот даврида давлат солиқ органлари назоратидаги тушумлар 61,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 триллион сўмга (33,8 фоиз) ошди. Жумладан, Йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси назорати остидаги тушумлар 40,6 триллион сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан ўсиш 10,5 триллион сўмни (35 фоиз) ташкил қилди.

    2021 йилнинг I ярмида божхона органлари томонидан назорат қилинадиган тушумлар 5,2 триллион сўмга (52,5 фоиз) ошди ва 15 триллион сўмни ташкил қилди. Давлат бюджетининг солиқ ва божхона органлари томонидан назорат қилинмайдиган тушумлари 6 триллион сўмга етди. Бу 2020 йилга нисбатан 2 триллион сўмга кўпдир.

    Скриншот: Молия вазирлиги

    Скриншот: Молия вазирлиги

    Бевосита солиқлар

    2021 йилнинг I ярмида фойда солиғи бўйича тушумлар 18,6 триллион сўмни ташкил этди, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан тушумлар 6,8 триллион сўмга ошган.

    Фойда солиғи тушумларининг 12,6 триллион сўми, яъни 67,8 фоизи олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келган.

    Иқтисодиётнинг қайта тикланиши, маъмуриятчилик ва солиқ қонунчилигига риоя этилиши яхшиланиши тушумларнинг ўсишига олиб келган. Бунга, шунингдек, фойда солиғи базасининг ўсишига олиб келган олтин ва кумуш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача камайтирилиши ва олтин нархининг 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 9,8 фоизга ўсганлиги ижобий таъсир кўрсатган.

    10 957 нафар (11,5 фоиз) солиқ тўловчилар фаолиятини зарар билан якунлаган, 29 677 нафар солиқ тўловчи (31,3 фоиз) «0» ҳисобот тақдим этган, фойда билан эса 54 323 нафар солиқ тўловчи (57,2 фоиз) ҳисобот топширган.

    2020 йилдан бошлаб бир йўла амортизацион чегирма жорий қилинганлиги (5 ёки 10 фоиз) натижасида 2021 йил I чорагида 338 нафар солиқ тўловчининг фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чегирилган суммаси 384,8 миллиард сўмни ташкил этди ҳамда тахминан, 57,7 миллиард сўм маблағ улар ихтиёрида қолдирилган.

    2021 йилнинг I ярмида айланмадан олинадиган солиқ тушумлари 932,4 миллиард сўмни ташкил этди, яъни 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 302,7 миллиард сўмга ошган.

    Тушумларнинг ўсиши 124 та туман ва шаҳарда 25 фоиздан ортиқни, 22 та туман ва шаҳарда 15—25 фоизни, 38 та туман ва шаҳарда 15 фоизгачани ташкил қилган бўлса, 19 та туман ва шаҳарда 2020 йилнинг мос даврига нисбатан камайиб кетганлиги кузатилган.

    Ҳисобот даврида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 8,8 триллион сўмни (ўсиш 1,5 триллион сўм), жумладан, иш берувчилар томонидан тўлов манбайида ушлаб қолинадиган солиқ 8,1 триллион сўмни (ўсиш 1,3 триллион сўм) ташкил этган.

    Дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар 2021 йилнинг I ярмида 257,5 миллиард сўмни ташкил қилди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 98,1 миллиард сўмга кўпдир. Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар 107,6 миллиард сўмни ташкил қилди — ўсиш 73,1 миллиард сўм. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 193,4 миллиард сўмни ташкил қилиб, 58,2 миллиард сўмга ошган.

    Билвосита солиқлар

    Скриншот: Молия вазирлиги

    Скриншот: Молия вазирлиги

    2021 йилнинг I ярмида қўшилган қиймат солиғи тушумлари 16,8 триллион сўмни ташкил қилди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 триллион сўмга кўпдир.

    Солиқ органлари назоратидаги ҚҚС 12,2 триллион сўмни ташкил қилди ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 50,5 фоизга ошди.

    Солиқ идоралари назорати остидаги ҚҚС тушумларининг асосий қисми нефть-газ тармоғи (14,1 фоиз), электр энергияси ишлаб чиқарувчилари (8,3 фоиз), мобил алоқа операторлари (3,9 фоиз), автомобиль саноати (2,5 фоиз), тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари (1,6 фоиз) соҳалари ҳиссасига тўғри келади.

    Божхона органлари томонидан ундириладиган ҚҚС 12,2 триллион сўмни ташкил этди ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 55,5 фоизга ўсди.

    Тушумларнинг асосий қисми автомобиль ва эҳтиёт қисмлар (87-товар гуруҳи) бўйича 1,4 триллион сўм (+18 фоиз), буғдой 313,1 миллиард сўм (+182 фоиз), ёқилғи 438,5 миллиард сўм (-5 фоиз), ёғоч материаллари 301,8 миллиард сўм (-6 фоиз), цемент 119,5 миллиард сўм (234 фоиз) ҳисобидан шаклланган.

    2021 йилнинг I ярмида акциз солиғи тушумлари 6,3 триллион сўмни ташкил этди, яъни 8,4 фоизга ўсди. Бунда 2021 йил 1 февралдан акциз солиғи ставкаларининг индексация қилиниши ҳисобига тушумлар қуйидагича ўзгарди:

    Скриншот: Молия вазирлиги

    Скриншот: Молия вазирлиги

    Алкоголь маҳсулотлари учун акциз солиғининг ставкалари индексация қилинишига қарамасдан (8-19 фоизга) ушбу солиқ тури бўйича тушумлар атиги 1,6 фоизга (+12 миллиард сўм) ўсди.

    Қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 15,4 фоизга ҳамда адвалор ставкасининг 9 фоиздан 10 фоизгача оширилиши натижасида тамаки маҳсулотларидан акциз тушумлари 22,1 фоизга (+164,9 миллиард сўм) ўсди.

    Бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига сотишда акциз солиғи ставкалари ўртача 20 фоиз индексация қилинди, бу 345 миллиард сўмлик қўшимча тушумларни таъминлади.

    Шунингдек, мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга камайтирилиши ушбу солиқ тўловчилар ихтиёрида 50,4 миллиард сўм қолишини таъминлади.

    Божхона идоралари томонидан 167,2 миллиард сўм акциз солиғи ундирилди (ўтган йилнинг 1 ярмиида 397 миллиард сўм ундирилган эди). Тушумларнинг камайишига асосан 2020 йил 1 августдан автомобиллар учун акциз солиғининг бекор қилиниши ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб 73 та товар импортига акциз солиғининг бекор қилиниши сабаб бўлди.

    Ҳисобот даврида божхона божи тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 917,1 миллиард сўмга (+66,9 фоиз) кўпайиб, 2,3 триллион сўмни ташкил қилди. Бунга валюта курсининг ўсиши (ўртача 7,3 фоизга), айрим имтиёзларнинг бекор қилиниши ва импорт товарлари таркибининг ўзгариши таъсир қилди.

    Ресурс солиқлари

    2021 йилнинг I ярмида ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича жами тушумлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 триллион сўмга ошиб, 11,3 триллион сўмни ташкил этган.

    2021 йилнинг I ярми учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари қарийб 8 триллион сўмни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоизга ўсди. Ресурс солиқларининг асосий қисми — қарийб 70 фоиз олдинги йиллардагидек ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади.

    2021 йилнинг 1 январидан олтин, палладий, кумуш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайишига қарамасдан, қўшимча тушумлар қуйидагилар ҳисобига таъминланди:

    • 2021 йилнинг I ярмида қимматбаҳо металлар бозорида олтин нархининг ўртача 9,8 фоизга ва миснинг нархи 2020 йилнинг I ярмига нисбатан 58 фоизга ўсиши;
    • айрим қурилиш фойдали қазилмалари (қурилиш қуми, қум ва шағал аралашмаси, қумтошлар ва қурилиш тошлари) учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг бир хиллаштирилиши. Қўшимча тушумлар 10,9 миллиард сўмни ташкил этди.
    Ер қаъридан олинадиган солиқ тушумларининг асосий улуши (76,6 фоиз) олтин ва мис қазиб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан тушумлар 2021 йилнинг биринчи ярмида 2 баробарга ошди ва 317,9 миллиард сўмни ташкил этди. Тушумларнинг ўсишига қуйидагилар сабаб бўлди:
    • солиқ ставкаларини 15 фоизга, иқтисодиётнинг айрим тармоқлари учун эса 30 фоизга индексация қилиш;
    • биринчи ярим йилликда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 117,4 миллиард сўм миқдорида солиқ тўланганлиги (Маълумот учун, қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ тўлаш муддати 2021 йилнинг 15 декабри этиб белгиланган).

    Биринчи ярим йилликда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича тушумлар 2020 йилнинг шу даври билан солиштирганда 1 триллион сўмга ўсди ва тахминан, 3 триллион сўмни ташкил этди. Бунда ресурс солиқлари бўйича умумий тушумларда мол-мулк солиғи ва ер солиғи улуши 2021 йилда 2020 йилдаги 20,5 фоиздан 26,7 фоизгача ошди. Тушумларнинг асосий улуши (67,6 фоиз) юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқларга тўғри келади. Қўшимча даромадлар қуйидагилар ҳисобига таъминланди:

    • илгари солиқ имтиёзлари берилган объектларга нисбатан мол-мулк солиғи бўйича пасайтирилган солиқ ставкасини 2 бараварга, ер солиғи ставкасига нисбатан пасайтириш коэффициентининг 2,5 бараварга оширилиши. Бундай объектларга жамоат темир йўллари, магистрал қувурлар, алоқа линиялари ва электр узатиш линиялари, уларни консервация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган кўчмас мулк объектлари ва бошқа объектлар киради;
    • қишлоқ хўжалигига тегишли бўлмаган ерлар учун ер солиғи бўйича базавий солиқ ставкаларини 15 фоизга индексация қилиш;
    • бунда солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши ва нуфузига қараб ушбу ставкаларга оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаш билан базавий ставкалар асосида белгиланади;
    • туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт муассасалари, шунингдек, дам олиш ва оналар соғлиғини яхшилаш жойлари, дам олиш уйлари эгаллаб олган ер участкалари учун солиқ имтиёзларининг бекор қилинганлиги.
    Бундан ташқари, юридик шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумларининг ўсиши 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб карантин чекловлари пайтида айрим солиқ тўловчиларга ушбу солиқ турлари бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилганлиги билан боғлиқ.

    2021 йилнинг I ярмида жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича тушумлар ҳам ошди, хусусан, мол-мулк солиғи — 84,8 миллиард сўмга ва ер солиғи — 160,6 миллиард сўмга.

    Ушбу турдаги солиқлардан қўшимча тушумлар солиқ ставкаларини 15 фоизга индексация қилиш ва жисмоний шахсларнинг ушбу солиқларни тўлашининг биринчи муддати келиши (15 апрель) ҳисобига таъминланди.

    2020 йилдан бошлаб янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ иккита солиқ тўлаш муддати (15 апрель ва 15 октябрь) жорий этилди, 2020 йилгача битта тўлов муддати амал қилган эди — 15 октябргача. 2020 йилнинг иккинчи чорагида ишбилармонлик фаоллигининг пасайишига олиб келган коронавирус пандемияси бошланиши муносабати билан, шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилган эди.

    Бошқа тушумлар ва солиқ бўлмаган тўловлар

    Бошқа тушумлар ҳамда солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар сезиларли даражада кўпайди ва 9,8 триллион сўмни ташкил этди (+35,6 фоиз). Уларнинг асосий қисми давлат корхоналари (4,3 триллион сўм) томонидан тўланадиган дивидендларга тўғри келмоқда, қолган даромадлар, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
    • давлат даромадига ўтказилган товар-моддий қимматликлар реализациясидан тушумлар — 255,5 миллиард сўм (2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 63,7 миллиард сўмга ошган);
    • автотранспорт воситаларига утилизация йиғими — 120,6 миллиард сўм (ушбу йиғим 2020 йил 1 августдан жорий қилинган);
    • автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар комбинацияси сотилишидан даромадлар — 117,7 миллиард сўм (ўсиш 75,2 миллиард сўм);
    • давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар (бюджетга ўтказиладиган қисмида) — 305,6 миллиард сўм;
    • давлат божи — 843,3 миллиард сўм, йиғимлар — 909,5 миллиард сўм ва жарималар — 481,7 миллиард сўм.
    Аввалроқ иш ҳақидан солиқ тўлайдиган ўзбекистонликлар сони йил давомида қарийб 500 минг кишига кўпайиб, 4,64 миллион нафарга етгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг аксарияти ҳалигача 1 миллион сўмгача миқдорда маош олмоқда, бироқ иқтисодий фаоллик ўсиши билан 2 миллион сўм ва ундан юқори миқдорда ойлик олувчилар сони ўсиб бормоқда.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йилда бизнес юритиш қиймати маълум қилинди
    • Ўзбекистонда «Очиқ бюджет» портали ишга тушди. Фуқаролар бюджетнинг бир қисмини сарфлашда иштирок этиши мумкин

    18.07.2021, 13:28   Изоҳ (0)   21446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода Туркия корхонасидан бўёқ сотиб олиб, пулини тўламаган МЧЖ раҳбаридан 342 млн сўм ва 20 минг доллар ундирилди

    18.07.2021, 13:07

    ИИБ ходимлари қўлини синдирганини айтган андижонлик унга босим бўлаётганини, йўқ қилиб юбориш билан қўрқитилаётганини айтмоқда

    18.07.2021, 12:27

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 июль куни ёмғир ёғиши мумкин

    18.07.2021, 11:26

    Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония тасдиқланди. Уч бемор вафот этди

    18.07.2021, 11:05

    Бухорода 230 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув тозалаш иншооти таъмирланди

    18.07.2021, 10:25

    Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди

    18.07.2021, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи болаларга “Катюша”ни ёдлатгани учун ишдан олиндими?

    Ўзбекистон | 12 май, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.