• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 230 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув тозалаш иншооти таъмирланди

    Бухоро вилоятининг Олот туманидаги 46 йил олдин қурилган «Икки даҳа» сув тозалаш иншооти модернизация қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро шаҳри марказидан, тахминан, 130 километр олисдаги ушбу сув тозалаш иншооти 1975 йил қуриб битказилган бўлиб, Олот ва Қоракўл туманлари кесишмасидаги сув йўлида жойлашган.

    «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ директори Шоҳрухали Саъдуллаевга кўра, эскирган ушбу иншоот қурилганидан буён бирор маротаба модернизация қилинмаган. Сув қувурлари эскирган, насослар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш хавфсизлиги таъминоти етарли даражада бўлмаган. Бу бевосита иншоотдан аҳолига етказиладиган сув сифатининг истеъмолга яроқсиз ҳолда бўлишига олиб келган. Беш йилдан буён аҳолига ичимлик суви етказиб бериш қуввати суткасига бор-йўғи, 12 минг метр кубни ташкил этган.

    «46 йилдан сўнг сув иншоотининг модернизация қилингани Қоракўл ва Олот туманларининг 230 минг аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлидаги улкан ғалаба, десак адашмаган бўламиз. Зеро, бу икки чекка туман аҳолиси тоза ичимлик суви масаласида узоқ йиллар давомида муаммоларга учраб келган. Иншоотда модернизациялаш ишлари Жаҳон банкининг қиймати 139 миллион долларлик кредити асосида амалга оширилди. Амударё сувлари йирик сув омборхоналарида замонавий усулда уч маротаба тозаланиб, фильтрланади. Бу орқали бир кунлик ичимлик сувини етказиб бериш қуввати 50 минг куб метрга етказилди. Бу Олот ва Қоракўл туман аҳолисининг ичимлик сувидаги эҳтиёжи тўлиқ қопланади, дегани. Яна бир аҳамиятли жиҳати, аввалги йилларда ичимлик суви тармоқлари фақатгина аҳоли яшаш пунктларигача етказиларди. Жорий йилдан бошлаб эса ичимлик суви тармоқлари аҳоли хонадонларигача тортилиб, ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда», — деди Шоҳрухали Саъдуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро ҳокими Ботир Зарипов мазкур йирик сув иншоотида бўлиб, Олот ва Қоракўл аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати ҳамда сув сифати даражасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишган.

    «Сув таъминоти тизимларида сув жуда арзон нархда тарқатилишини ҳисобга олиш зарур. Вилоятимизда бир метр куб ичимлик суви ўртача тарифда аҳоли истеъмолчилари учун 2450 сўмни, бюджет ташкилотлари ва бошқа улгуржи истеъмолчилар учун 4420 сўмни ташкил қилади. Унинг қиймати савдо дўконларида сотиладиган сувга қараганда арзонлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, 1 кВт/соат электр энергияси нархи 295 сўм, 4—5 кишилик оиланинг бир ойлик истеъмоли 60—70 минг сўмни, 1 куб метр табиий газ 380 сўм, худди шу оиланинг бир ойлик истеъмоли 200—250 минг сўмни ташкил этади. Шу оила бир ой давомида 15 минг литр ичимлик суви истеъмол қилса, унинг нархи 15—16 минг сўм атрофида бўлади. Кўриняптики, бугунги кунда ичимлик суви нархи коммунал тўловлар орасида энг паст кўрсатгични ташкил этмоқда», — деди вилоят раҳбари.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро ҳокими, шунингдек, сув манбалари чексиз эмаслигини, уни қадрлаш ва тежаш маданиятини ҳам унутмаслик кераклигини таъкидлаган. Ва айрим хонадонлардаги ҳовуз, бассейнлар ичимлик суви билан тўлдирилишини, боғлар соатлаб суғорилишини, исрофгарчилик юқорилигини танқид қилди.

    «Ҳар бир фуқаро ичимлик сувидан фойдаланишда тежамкорликка амал қилса, йилдан йилга камайиб бораётган сув захираларининг келгуси авлодларга ҳам етиб боришини таъминлаган бўлади», — деган Ботир Зарипов.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонада ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида 132 та сув қудуғи ишга туширилиши маълум қилинди
    • Қашқадарёда 80 км масофадан ичимлик сув келтиришга мўлжалланган Оқсув—Деҳқонобод лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди

    18.07.2021, 10:25   Изоҳ (0)   29851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди

    18.07.2021, 10:04

    Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ургани ҳақидаги хабарлар юзасидан ЙҲХББ маълумот берди

    18.07.2021, 09:06

    Тошкентда 175 млн сўмлик дори воситасини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахс қўлга олинди

    18.07.2021, 08:05

    Селда қолган аёллар, биринчи космик турист, коммунистлар қарши қўзғoлон. Ҳафта суратлари

    18.07.2021, 01:06

    Ўзбекистонда 20 июлдан бошлаб ошхона, чойхона ва ресторанларга фақат очиқ ҳавода ишлашга рухсат берилади

    17.07.2021, 23:58

    Ўзбекистонда 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланди

    17.07.2021, 23:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.