• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИБ ходимлари қўлини синдирганини айтган андижонлик унга босим бўлаётганини, йўқ қилиб юбориш билан қўрқитилаётганини айтмоқда

    Андижонлик депутат Жаҳонгир Жиянов вилоятда шов-шувга сабаб бўлган воқеага муносабат билдириб, «ИИБ ходимларига фуқаронинг қўлини синдиришга ким ваколат берди?» сарлавҳаси остида фуқаро И.Ш.га Андижон шаҳар ИИБ пост-патруль хизмати ходимларининг тан жароҳати етказгани ҳақида чиқиш қилганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов эълон қилинган мақоладаги ҳолатлар юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини билдирди. Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса фуқаро И.Ш. жароҳатни қаерда олгани бўйича суриштирув ишлари амалга оширилаётганлигини билдирганди.

    Имрон Шаҳобов.

    Имрон Шаҳобов.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган жабрланувчи воқеа қандай юз бергани ва ўша куни нималар бўлганини сўзлаб берди.

    Имрон Шаҳобовнинг айтишича, 2021 йил 12 июль куни у шериклари билан кафеда ўтирган бўлган. Уларнинг олдига ППХ ходимлари келиб, уйга кириб кетишларини сўраган. Мулоқот давомида фуқаро ва ходим ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

    «2021 йилнинг 12 июль куни чамаси тунги соат 23:00 да Эски шаҳар ҳудудидаги кафеда шерикларим билан ўтиргандик. Мен қўлимдаги қоғозни ўқиётгандим. Шунда пост-патруль хизмати ходимлари ёнимизга келиб, ўзларини таништирмасдан тўғридан-тўғри ‘Бўлди энди кириб кетинглар’, деди. Қўлимдагини ўқиб бўлмаганим учун ‘Акалар, беш минутда кириб кетамиз’, дедик. Бунга жавобан ходимлардан бири ‘Бизга шарт қўя олмайсиз, мумкин эмас. Карантин қонун-қоидалари бор’, деди. Шунда унга ‘Карантиннинг қайси қоидасини буздик?’ деган савол билан юзланганимизда ‘Менга шарт қўймасдан тезлашинглар’, деган жавобни берди.

    У бизга ўзини таништирмасдан қўпол мулоқотда бўлди. Унга тартиб бўйича ўзини таништириши кераклигини айтсам, ёрдамчи куч чақириб, мени ички ишлар бўлимига олиб боришини билдирди. Шундан кейин вилоят Ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, ходимлари қўпол муносабатда бўлаётганини, ушбу масалани ечиб беришларини сўрадим. Навбатчи ҳолатни ўрганиш учун ходим юборишини айтди. Ўн-ўн беш дақиқага етмасдан ходим воқеа жойига етиб келди. Айтишича, келган ходим уларнинг раҳбари экан. Ажабланарлиси, у ҳам ўзини таништирмади.

    ИИБ ходимининг раҳбари ҳеч қандай карантин қоидаларини бузмаганлигимни кўриб, кетишимга рухсат берди. Ходим эса кетаётсам, ‘Булар ҳали дубинка емаганда, шунинг учун бизнинг бемалол устимиздан кулиб кетяпти. Сиз эса қўйиб юборяпсиз, бу қанақаси? Чўнтагига бир нарса солиб, ичкарига олиб кириб қўйиш керак’, деган қўпол гапларни айтди. У ерда гувоҳлар ҳам бор эди. Бу гаплардан кейин жим туролмасдан ‘Раҳбарингиз рухсат бергани учун кетяпмиз?’ дедим. У эса керак бўлса, раҳбарига ҳам бўйсунмаслигини баланд овозлар билан таъкидлади», — дейди Имрон Шаҳобов.

    Шаҳобовнинг таъкидлашича, ходимларнинг қўпол муносабатда бўлганлиги учун уларнинг устидан вилоят ИИБ навбатчилик қисмига ёзиб берган. Ариза юзасидан 13 июль куни тонгги соат 04:00 да ариза бўйича Эски шаҳар ҳудудига чақирилган.

    «Тўғриси, бундай муносабатда бўлганликларидан ғашим келиб, йўлда 102 га телефон қилиб, бўлган воқеани бирма-бир айтиб бердим ва ўрганиб чиқишларини сўраб, ариза бердим. 13 июль куни тонгги соат 04:00 да нотаниш рақамдан қўнғироқ қилиб, ички ишлардан эканлигини айтиб, Эски шаҳар ҳудудига келишимни сўради. Мен бордим. Кўришдик, чақирган подполковник экан. Борган жойимда ходимларнинг шу ердалигини кўрдим. Подполковник келишим биланоқ мендан кеча нима бўлганини сўради. Шунда ‘Сиз мени бу ерга кечаги аризам бўйича чақирдингизми ёки ‘разборъга?’, — дея савол билан мурожаат қилсам, ‘Кечаги ҳолат бўйича билиб олишим керак’, деди.

    Унга агар ариза юзасидан чақирилган бўлсам, дастлабки терговга қадар суриштирувда юзлаштириш мумкин эмаслигини айтиб, эътироз билдирдим. У эса ўзини катта жойда ишлаган одамлигини таъкидлаб, ақллилик қилмаслигимни сўради. Шундан кейин уларга ‘Сизлар билан қонун доирасида гаплашамиз. Керак бўлса, аризамни юқори ташкилотларга ёзаман’, деб тескари қараб кетаётсам, тўхташимни айтишди. Гаплашадиган гап қолмаганлигини айтиб, йўлимда давом этдим. Улар эса орқамдан қувлашди. Ачинарлиси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ҳар бир сўзида ҳақорат қилиб, ўлдиришини айтарди. Мен йўлнинг нариги томонига қараб югуриб, ўтиб кетдим. Орқамдан қувлаб ета олишмади. Уларнинг қўлида қуроли бор, дубинкалари турганди. Юзидаги важоҳат уриш мақсади борлигини кўрсатиб турарди. Ўша атрофдаги масжид маҳалласида яшайман, ўша ерга кириб кетдим. Пиёда бўлганим учун югуриб ҳансираб қолдим.

    Маҳалламиздаги профилактика инспекторининг уйига етай деганимда орқамдан ППХ машинаси катта тезликда келаётганини кўрдим. Инспекторнинг хизмат уйи деразасини тақиллатганимда, уйдан ҳудудимизга жавоб берувчи эмас, умуман бошқа ходим чиқди. Шу вақтда қувлаётганлар етиб келиб, бўйнимдан бўғиб, қўлимни қайириб, кишан солиб, уришди ва машинага миндиришди. Машина ичида ҳам қийноқлар бўлди, лекин буни ҳозир сизларга айтиб беролмайман. Худо хоҳласа, экспертиза натижалари буни тасдиқлайди.

    Ходимлар мени раҳбарининг олдига олиб боришди. Подполковник жаноблари агар улардан кечирим сўрамасам, олиб кириб қўйишини айтиб, куракда турмайдиган гаплар билан ҳақорат қилиб, ўта қўпол муомалада бўлди.

    Ўртада анча гаплар бўлди. Орада подполковник маҳалламизда яшовчи бир акахонимизни таниш-танимаслигини сўради. Таниш эканлигимни, яхши инсонлигини, у ҳам мени билишини айтганимдан кейин қўлимдаги кишанни ечди. Кейин ўзи уйимга олиб бориб қўйди», — дейди Шаҳобов.

    Фуқаронинг қайд этишича, уйга кириб, қўлини юваётганида қўлида оғриқ бўлган. Шундан сўнг 103 га қўнғироқ қилган.

    «Ўша пайтгача ҳеч қаеримда оғриқ сезмагандим. Лекин уйга кириб қўлимни юваётганимда, қўлимда озгина оғриқ бўлди. Вазиятни тушунтирганимда уйимдагилар 103 га телефон қилиб, чақиришди. Тез тиббий ёрдам ходимлари келиб, қўлингиз синган шекилли деб, олиб кетишди. Ўша ерда ички ишлар ходимлари қийноққа солишганини айтдим. Қўлларимни рентген қилганимизда синиқ чиқди. Шифокорлар муолажа қилишди. Ўша куни шифохонадан чиқиб, шаҳар прокуратурасига қонуний чора кўришликларини сўраб, ариза ёзиб бердик. Терговга қадар суриштирув ишлари бошланди. Экспертизага йўлланма қилиб беришди.

    Фуқаронинг сингани айтилаётган қўлининг рентген қилинган ҳолати.

    Фуқаронинг сингани айтилаётган қўлининг рентген қилинган ҳолати.
    Фото: «Дарё»

    Буни эшитган ички ишлар ходимлари дарров етиб келишиб, нима учун ариза ёзаётганлигимни сўрашиб, ‘Келишиб олгандик-ку’ дейишганда, ‘Нимани келишиб олгандик? Ахир қўлимни синдириб юборди ходимларингиз. Нега ўша пайтда уларни раҳбар бўла туриб тартибга солмадингиз’, деб уларнинг олдидан кетдим», — дейди Имрон Шаҳобов.

    Шаҳобовнинг таъкидлашича, прокуратурага ёзиб бергандан сўнг орган ходимлари томонидан унга турли тазйиқ ва қўрқитишлар бўлмоқда.

    «Пост-патруль хизматида ишлайдиган Фарҳод исмли масъули бор. Ариза ёзганимдан кейин у ёнимга келиб, аввалига мулойим гапириб, ходимларининг айбини бўйнига олиб, уларнинг номидан кечирим сўради. Кўрган зараримни қоплаб беришини, эвазига аризамни қайтариб олишимни илтимос қилди. Мен эса бу иш қонун доирасида ўрганилаётганлигини, бунинг иложиси йўқлигини айтиб, илтимосини рад қилдим. У билан инспекцияга бордик, ўша ерда Саид исмли бола бор экан, у ҳам бошида кечирим сўрайман деганди, қонун доирасида чора кўрилишини билдирдим. Шундан кейин қўрқитишни бошлади, кўча-кўйда тазйиқ ўтказилмоқда. Ходимлар кўрган ерида ‘Сени йўқ қилиб юборамиз, узоққа бормайсан. Барибир қўлимизга тушасан’, деган гаплар билан қўрқитишмоқда», — дейди Шаҳобов.

    Фуқаро Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбарининг изоҳида келтириб ўтилган февраль ойида ҳам худди шу мазмунда, яъни ички ишлар органи ходими унинг қўл бармоқларини синдиргани ҳақида мурожаат қилинганини, лекин прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширув натижасида унинг кўрсатмалари ўз тасдиғини топмагани бўйича ўз фикрларини билдирган.

    «Шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Жияновга ҳолат бўйича гапириб бергандим. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилди. Мени ажаблантиргани Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган муносабат бўлди. Муносабатда улар мени шифохонага эртаси куни келган демоқда, лекин мен ўша куннинг ўзида борганман. Бундан ташқари бундан олдин ҳам, февраль ойида мен билан шундай воқеа юз берганлигини қайд этишган. Ҳақиқатан февраль ойида қўлим синган эди. Фақат унда ўнг тарафидан. Ўшанда менга нисбатан 168-модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни кетаётганди. Терговчи мени жабрланувчи билан юзлаштириш вақтида келишмовчилик келиб чиққан. Айнан ўша пайтда электрда узилиш юз бериб, хона қоронғи бўлганда ходим қўлимни қайириб, олиб чиқиб кетганди. Ходимнинг эҳтиётсизлиги оқибатида ўнг қўлим синганди. Бу бўйича жиноят иши ёпилган. Ҳеч ким ҳеч қандай жазо олмаган», — дейди Шаҳобов.

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ходим билан ҳам суҳбатлашишга ҳаракат қилган, бироқ бунинг имкони бўлмаган. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати масъуллари ҳолат бўйича вазирлик томонидан тегишли муносабат билдирилганини, якуний хулоса прокуратура органлари томонидан олиб борилган тергов жараёнлари якунида берилишини таъкидлаган.

    Мавзуга доир: Андижонда ИИБ ходимлари фуқаронинг қўлини синдиргани рад этилди

    18.07.2021, 12:27   Изоҳ (0)   30042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 июль куни ёмғир ёғиши мумкин

    18.07.2021, 11:26

    Ўзбекистонда сўнгги бир суткада 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония тасдиқланди. Уч бемор вафот этди

    18.07.2021, 11:05

    Бухорода 230 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминловчи сув тозалаш иншооти таъмирланди

    18.07.2021, 10:25

    Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди

    18.07.2021, 10:04

    Тошкентда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ургани ҳақидаги хабарлар юзасидан ЙҲХББ маълумот берди

    18.07.2021, 09:06

    Тошкентда 175 млн сўмлик дори воситасини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахс қўлга олинди

    18.07.2021, 08:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.