Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида шифокорнинг калтакланишига оид ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 июль куни 23:00 ларда туманнинг «Қўшқудуқ» маҳалласида жойлашган қишлоқ врачлик пунктига шу маҳаллада яшовчи 1978 йилда туғилган Х.М. келиб, навбатчи шифокорга фарзандини даволашга келмаганини айтиб, шифокор Т.Ф. ва навбатчи фелдшер Н.И.ни уриб тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда чақирув бўйича етиб келган шифокор хонадон эгасининг ўғли томонидан калтаклангани, Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Фарғонада тез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)