• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ливия Қозоғистонга ядро қуролларини сақлаб қолиш учун 20 млрд доллар ваъда қилган — Нурсултон Назарбоев

    СССР қулаганидан кейин Қозоғистон ядро қуролларига эгалик қилиш бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон Совет ядровий қуролини сақлаб қолиши ва уни Россияга топширмаслиги учун Фаластин раҳбари Ёсир Арофат Ливия раҳбари Муаммар Каддафий номидан мамлакатга 20 миллиард доллар ваъда қилган. Бу ҳақда республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев америкалик режиссёр Оливер Стоунга «Қозоқ: олтин одам тарихи» фильми учун берган интервьюсида айтиб ўтган, деб ёзади «РБК».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Биз дунёда ядро қуролларига эга тўртинчи давлат бўлиб чиқдик. Шунда ёнимга Маргарет Тетчер (Буюк Британиянинг 1979—1990 йиллардаги бош вазири), Жеймс Бейкер (АҚШнинг 1989—1992 йиллардаги давлат котиби) кела бошлади. Уларнинг барчаси ракеталарни нима қилмоқчилигимни сўрарди»— деди Назарбоев.

    Назарбоевнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти, ўша пайтда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири бўлган Қосим-Жўмарт Тўқаевга бир қатор ислом давлатларидан Қозоғистон ядро қуролига эга ягона ислом давлатига айлангани ва уни сақлаб қолиши кераклиги ҳақида мактуб келган.

    Кейинроқ Фаластин миллий маъмуриятининг раиси Ёсир Арофат республикага ташриф буюрган. « У дўстларим номидан келганини айтди. Уни Муаммар Каддафий ядровий қурол билан боғлиқ вазиятни билиш учун юборган. Табиийки, бу ракеталарни сотиш хаёлимда бўлмаган. Шунчаки унга ракеталарни сақлаш жуда қимматга тушишини, Қозоғистоннинг бунга қурби етмаслигини айтдим», — деди Назарбоев.

    «Сизга қанча пул керак?», — деб сўраган Ёсир Арофат.

    «Ўша пайтда мен доллардаги пуллар миқдори қанча бўлишини тушунмасдим. Шунчаки ҳазиллашиб, осмондан олиб 20 миллиард доллар деб айтдим. Буни ҳазил деб ўйлагандим. Бироқ у жиддий қабул қилди ва шунча пул беришини айтди», — деб эслайди Назарбоев.

    Стоуннинг бу пуллар олинган ёки йўқлиги ҳақидаги саволига Назарбоев «пулни олишни режалаштирмагани, уларни олмаганини» айтган.

    2012 йилда Тўқаев 1992 йилда Каддафийдан Назарбоевга хат келганини, унда у ядро қуролларини сақлаб қолиш учун «кўп миллиард долларлик ёрдам ажратишга» ваъда бергани ҳақида айтганди. Тўқаевнинг сўзларига кўра, ўша пайтдаги Қозоғистон президенти Назарбоев Ливия раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватламаган, чунки у дарҳол фойда олиш учун эмас, балки стратегик жиҳатдан ўйлаган.

    «Архивларда сақланадиган мактубнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадга мувофиқ бўларди, шунда замондошлар ҳамда сиёсатчилар ва олимларнинг келажак авлодлари ўша қийин даврнинг динамикасини яхшироқ англаши мумкин бўлади», — деганди ўша пайтда Тўқаев.

    2017 йилда Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мухтор Олтинбоев худди шу воқеани Спутник билан суҳбатда айтиб ўтган эди. «Энг жиддий муаммо ядровий кучларни сақлаб қолиш ёки топшириш масаласи эди. Президент Семипалатинск полигонини ёпиш тўғрисидаги қарорни қийинчилик билан қабул қилган. Кейин билдим: президент айтганидек, мусулмон давлатлари ва Каддафий жуда кўп пул таклиф қилган экан. Кейинроқ президент тушунтириб берди: агар биз ядро қуролини сақлаб қолсак, бизга бошқа томондан қарашган бўларди, кўплаб санкцияларга дуч келган бўлардик. Худди ҳозир Шимолий Кореядаги вазият сингари», —  деди Олтинбоев.

    Қозоғистон 1216 та ядро қуроли билан қуролланиб, дунёда АҚШ, Россия ва Украинадан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Охир-оқибат Қозоғистон ҳам, Украина ҳам ўзларининг ядро қуролларини Россияга топширган.

    Мавзуга доир:

    • «У билан келишиш жуда қийин эди». Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов ҳақида
    • Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Кремлда учрашди
    • Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

    17.07.2021, 13:32   Изоҳ (0)   29853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Virgin Galactic коинотга парвоз учун иккита чиптани лотереяга қўйди

    17.07.2021, 08:02

    Евроиттифоқ иқлим ўзгаришига қарши кураш учун йирик режа ишлаб чиқди. 14 йилдан кейин Европада бензинда юрадиган автомобиллар сотилмайди

    16.07.2021, 23:26

    Украинада барча фуқароларга украин тилини билиш мажбурий этиб белгиланди

    16.07.2021, 22:56

    Вьетнам бир йил давомида коронавирусга қарши курашда энг яхши натижа кўрсатиб келди. Аммо ҳозир мамлакатда касалланиш ҳолатларининг экспоненциал ўсиши кузатилмоқда...

    16.07.2021, 20:41

    Туркия компанияси Бишкекда ерусти метроси қуришни режалаштирмоқда

    16.07.2021, 19:40

    Эйфель минорасига фақат эмланганлар киритилади, ЖССТ коронавирус Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлганини истисно қилмади. Коронахабарлар

    16.07.2021, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.