• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эйфель минорасига фақат эмланганлар киритилади, ЖССТ коронавирус Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлганини истисно қилмади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 188 925 223 кишига етди, шуларнинг 4 066 561 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича доимгидек, АҚШ (33,9 миллион), Ҳиндистон (31 миллион), Бразилия (19,2 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,8 миллион) етакчилик қилмоқда.

    14 июль куни Парижда Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан анъанавий мушакбозлик бўлиб ўтди

    14 июль куни Парижда Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан анъанавий мушакбозлик бўлиб ўтди
    Фото: Getty Images

    Париждаги Эйфель минораси бугун, 16 июлдан ташриф буюрувчилар учун очилади.

    «Биз кекса хонимни назокат ва ғамхўрлик билан уйғотишга тайёрланяпмиз, у ўз-ўзини яккалаш режими туфайли 250 кун уйқуда бўлди», — дея миноранинг очилишини изоҳлади унга операторлик қилувчи компания раҳбари Жан-Француа Мартин.

    20 июлга қадар Эйфель минораси барча учун очиқ бўлади, аммо 21 июлдан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаган фуқаролар киритилмайди. Мартиннинг сўзларига кўра, яқин орада Франциядаги барча сайёҳлик нуқталарида шундай қоида амал қилишни бошлайди.

    Сўнгги уч ҳафта мобайнида минора раҳбарияти лифтларни йўловчисиз ишлатиб кўриб, хавфсизликни текширди. Эйфелдаги ишларни қайта тиклаш учун аввалроқ мажбурий таътилга чиқариб юборилган 350 киши ишга қайтарилди.

    Мавзуга доир: Париждаги Эйфель минораси 16 декабрдан ташриф буюрувчилар учун очилади

    COVID-19 Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда пайдо бўлган ва сизиб чиқиши туфайли тарқалиб кетган, деган версияни истисно қилишга ҳали эрта. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

    «Менинг ўзим лаборант бўлганман, мен иммунологман, лабораторияда ишлаб кўрганман ва лабораторияларда кутилмаган ҳодисалар бўлишидан хабарим бор. Шундай бўлиб туради», — дея аниқлик киритди ЖССТ раҳбари.

    Гебрейесус қайд этишича, пандемия қандайдир тарзда лабораториялар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини тушуниш учун бўлиб ўтган ҳодисани текшириш жуда муҳим. «Бизга ушбу лабораториядаги вазият пандемиягача ва пандемия бошида қандай бўлгани ҳақидаги маълумот, тўғридан-тўғри ахборот керак», — деди у ва Хитойнинг ҳамкорликка тайёрлиги бу ерда ҳал қилувчи рол ўйнашини айтди. «Агар биз тўлиқ маълумот олсак, лаборатория билан боғлиқ версияни истисно қилишимиз мумкин», — деди ЖССТ раҳбари. Шунингдек, у Хитойни очиқ ва шаффоф ҳамкорликка чақирди, «айниқса, биз пандемиянинг илк кунларида сўраган дастлабки маълумотлар борасида», деди у.

    Мавзуга доир: ЖССТ COVID-19 келиб чиқиши бўйича текширувнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўрмоқда

    Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Абу-Даби амирлиги ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олишга қаратилган янги чоралар ҳақида эълон қилди, улар 19 июль, душанба кунидан амал қилишни бошлайди.

    Абу-Дабига сўнгги 48 соат ичида топширилган манфий натижали ПЗР-тест ёки бир кун ичида олинган экспресс ПЗР-тест билан кириш мумкин. Бу ҳам чет элликлар, ҳам амирлик резидентлари учун амал қилади.

    Амирликда муайян вақт давомида қолиш истагида бўлганлар COVID-19’га нисбатан тестлардан такроран ўтади.

    Душанбадан Абу-Даби ҳудудида 00:00 дан 05:00 гача комендантлик соати жорий қилинади, бу вақтда кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади.

    Савдо марказлари, кинотеатрлар, пляжлар ва умумий овқатланиш муассасаларига ташриф буюрувчилар сонига чекловлар киритилмоқда.

    Мавзуга доир: БАА COVID-19’га қарши эмлаш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади

    16.07.2021, 18:09   Изоҳ (0)   21027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Афғонистондаги вазият туфайли қочқинларнинг йирик оқими пайдо бўлишидан хавотирда

    16.07.2021, 17:26

    Германияда сув тошқини туфайли 80 киши ҳалок бўлди, 1,3 минг киши бедарак йўқолди

    16.07.2021, 15:11

    Қирғизистон Тожикистонга қочиб ўтган афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    16.07.2021, 12:25

    МДҲ мамлакатлари бир-бирларининг COVID-сертификатларини тан олишни бошлаши мумкин

    16.07.2021, 11:44

    Фото: Олимпиада арафасидаги Токио

    16.07.2021, 11:28

    The Guardian: 2016 йилда Путин шахсан Россия махсус хизматидагиларга Трампни сайловларда қўллаб-қувватлашни буюрган. Кремль бу гапларни «ажойиб жиноий асар» деб ат...

    16.07.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.