• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Вьетнам бир йил давомида коронавирусга қарши курашда энг яхши натижа кўрсатиб келди. Аммо ҳозир мамлакатда касалланиш ҳолатларининг экспоненциал ўсиши кузатилмоқда, эмланганлар эса жуда кам

    Вьетнамда сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича экспоненциал ўсиш кузатилмоқда. Вьетнам пандемия бошидан то яқин вақтгача касаллик тарқалишига йўл қўймаслик бўйича энг яхши натижаларга эришаётган мамлакатлардан бири эди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Вьетнам коронавирус биринчи бўлиб тарқалган Хитой билан чегарадош, шунинг учун мамлакатда касалликка чалиниш бўйича дастлабки ҳолатлар 2020 йил 23 январда — Европага қараганда анча олдин пайдо бўлган.

    Февраль ойида, бутун дунёда касалланиш ҳолатлари ҳали саноқли даражада бўлган пайтда, Вьетнам ҳукумати Хитойдан келувчиларнинг мамлакатга киришини чеклади, пандемия бошланганда эса чегараларни бутунлай ёпиб қўйди. Аксарият мамлакатлар сингари Вьетнам ҳукумати ҳам оммавий тестларга эмас, балки касалланганлар ва чет элдан кириб келганлар билан мулоқотда бўлган одамларни қидириб топиш ҳамда вирус юқтириш хавфи бўлган одамлар учун карантин белгилаш чораларига таянган.

    2020 йил апрель ойида мамлакатда 85 мингдан ортиқ одам карантин ҳолатида бўлган, ваҳоланки, ўша пайтда инфекция ҳали саноқли одамларда тасдиқланган эди. Вирус аломатлари бор кишилар билан бир қаторда улар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммаси карантин остига олинган.

    Бундан ташқари, расмийлар гигиена тадбирларини тарғиб қилиш, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш режимига эътибор қаратди.

    Ўз вақтида қабул қилинган мазкур чора-тадбирлар Вьетнамга бутун мамлакат бўйлаб карантин жорий қилиш ва вируснинг назоратсиз тарқалишидан йироқ бўлиш имконини берди. Ҳукумат фақат бир нечта маҳаллий локдаунлар билан чекланди.

    Натижада 2021 йил мартига келиб — пандемия бошланганидан бир йил ўтгач, 100 миллион аҳоли яшайдиган мамлакатда касалланишнинг бор-йўғи иккита кичик маҳаллий ўчоғи кузатилган, уларда кунига бир неча ўнлаб кишиларда инфекция қайд этилган: қолган вақтларда касалланиш ҳолатлари саноқли бўлган.

    Вьетнамда пандемиянинг биринчи йилида жами 2,5 мингга яқин одам COVID-19 юқтириб олди, бир неча ўнлаб беморлар вафот этди.

    Мамлакатда касалликнинг кескин ўсиши 2021 йил май ойининг биринчи ярмида бошланди, бир кунда ўнлаб, кейинроқ юзлаб одамларда инфекция қайд этила бошлади. Май ойи охирида расмийларнинг маълум қилишича, коронавируснинг мамлакатда тарқалаётган варианти дельта ва альфа штаммларга ўхшайди —шу сабабли касалликнинг юқиш тезлиги ортмоқда.

    Июнь ойи охиридан вирус аҳоли зич жойлашган Ханой ва Хошимин шаҳарларида ёйила бошлагач, касалланиш даражаси экспоненциал тарзда ўса бошлади, инфекция юқтириш ҳолати ҳар олти-етти кунда икки баравар кўпайишни бошлади: 22 июнь куни 252 та ҳолат, 30 июнда – 545 та, 6 июлда – 1029 та, 12 июлда – 2187 та. 14 июль куни эса 2830 кишида касаллик қайд этилиб, рекорд ўрнатилди.

    Мамлакатда вирусга қарши курашиш учун аҳолини оммавий тестлардан ўтказиш бошланди. Вьетнамнинг аҳоли зич жойлашган энг йирик шаҳри Хошиминда вирус тез тарқалмоқда. Ҳозир шаҳарда фақат рухсатнома асосида ҳаракатланиш мумкин, кафе ва ресторанлар ёпиқ, улардан овқат етказиб бериш ҳам тақиқланган. Бошқа кўплаб шаҳарларда, жумладан, Ханойда ҳам турли хил даражадаги ҳудудий локдаунлар ўрнатилган.

    Вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият Вьетнамда эмланганлар сонининг жуда камлиги билан мураккаблашмоқда — аҳолининг 4 фоиздан камроғи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини олган, 1 фоиздан кам одам тўлиқ эмланган. Вакцинанинг дастлабки партияси (Вьетнамда, асосан AstraZeneca қўлланилади) мамлакатга март ойида етказиб берилди, аммо оммавий вакцинация касаллик ўсиши билан июнь ойининг ўрталарига келиб бошланди. Ҳозир Вьетнамда кунига бир неча юз минг киши эмланмоқда.

    Мавзуга доир: Сингапур коронавирусни оддий гриппга айлантириш режасини ишлаб чиқди. Бу қандай амалга оширилади?

    16.07.2021, 20:41   Изоҳ (0)   13841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия компанияси Бишкекда ерусти метроси қуришни режалаштирмоқда

    16.07.2021, 19:40

    Эйфель минорасига фақат эмланганлар киритилади, ЖССТ коронавирус Хитойдаги лабораторияда пайдо бўлганини истисно қилмади. Коронахабарлар

    16.07.2021, 18:09

    БМТ Афғонистондаги вазият туфайли қочқинларнинг йирик оқими пайдо бўлишидан хавотирда

    16.07.2021, 17:26

    Германияда сув тошқини туфайли 80 киши ҳалок бўлди, 1,3 минг киши бедарак йўқолди

    16.07.2021, 15:11

    Қирғизистон Тожикистонга қочиб ўтган афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    16.07.2021, 12:25

    МДҲ мамлакатлари бир-бирларининг COVID-сертификатларини тан олишни бошлаши мумкин

    16.07.2021, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.