• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ Афғонистондаги вазият туфайли қочқинларнинг йирик оқими пайдо бўлишидан хавотирда

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Қочқинлар иши бўйича бошқармаси Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши мамлакатни ташлаб чиқувчиларнинг йирик оқимига сабаб бўлишидан хавотирда. Бу ҳақда БМТ баёнотида айтилган.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    БМТ маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январидан бери тахминан 270 минг афғонистонлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ҳозирда мамлакатда ички қочқинлар сони 3,5 миллиондан ошган.

    «Сўнгги ҳафталарда Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ёмонлашди, кўплаб оилаларнинг хавфсизлик қидириб қочишдан бошқа иложи қолмаяпти», — дейилади баёнотда.

    БМТ, шунингдек, қуролли тўқнашувлар, нодавлат қуролли гуруҳлар томонидан товламачилик ҳолатлари ва йўллардаги портловчи моддалар ҳақида айтиб берган қочқинларнинг сўзларини ҳам келтирди.

    Шу билан бирга, ҳарбий қарама-қаршилик юз берган жойларда ижтимоий ёрдам хизматлари ишламаётгани ва одамлар ишсиз қолаётгани таъкидланди.

    Афғонистонда ҳукумат кучлари ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тез-тез тўқнашувлар содир бўлмоқда. 2021 йил май ойида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагандан сўнг «Толибон» мамлакатда ҳарбий кампаниясини бошлади.

    «2021 йилнинг биринчи чорагида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 2020 йилга нисбатан 29 фоизга ошди. Улар орасида аёллар ва болалар улуши тобора ортиб бормоқда», — дейди БМТ.

    Ташкилотнинг таъкидлашича, қочқинлар сонининг ўсишига нафақат ҳарбий қарама-қаршиликлар, балки коронавирус тарқалиши, шунингдек, қурғоқчилик ҳам таъсир ўтказмоқда. Агар Афғонистонда зўравонлик авж олишига барҳам берилмаса, бу қўшни мамлакатларга қочиб кетадиганлар сонининг кўпайишига олиб келади.

    «Барча афғонистонлик қочқинларнинг қарийб 90 фоизи — икки миллиондан ортиғини Эрон ва Покистон қабул қилмоқда. Иккала мамлакат ҳам қочқинларни ҳимоя, тиббий ёрдам ва таълим хизматлари билан таъминламоқда», — дея қўшимча қилди БМТ.

    Шу билан бирга, қочқинлар Эрон ва Покистондан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларига ҳам йўл олмоқда. Хусусан, 13—14 июль кунлари қирғиз миллатига мансуб 347 нафар Афғонистон фуқароси Тожикистон чегарасини кесиб ўтган. Шунингдек, тахминан, 1500 минг нафар Афғонистон ҳарбийлари «Толибон» вакиллари билан ҳарбий тўқнашувлардан кейин Тожикистон ҳудудига қочиб ўтганди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон Тожикистонга қочиб ўтган афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди
    • «Толибон» Афғонистон ҳукуматига ярашув таклиф қилди, эвазига ўз жангариларининг озод этилишини сўради
    • Афғонистон президенти уч ой ичида «Толибон» устидан ғалаба қозонишга ваъда берди

    16.07.2021, 17:26   Изоҳ (0)   15449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германияда сув тошқини туфайли 80 киши ҳалок бўлди, 1,3 минг киши бедарак йўқолди

    16.07.2021, 15:11

    Қирғизистон Тожикистонга қочиб ўтган афғонистонлик қирғизларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    16.07.2021, 12:25

    МДҲ мамлакатлари бир-бирларининг COVID-сертификатларини тан олишни бошлаши мумкин

    16.07.2021, 11:44

    Фото: Олимпиада арафасидаги Токио

    16.07.2021, 11:28

    The Guardian: 2016 йилда Путин шахсан Россия махсус хизматидагиларга Трампни сайловларда қўллаб-қувватлашни буюрган. Кремль бу гапларни «ажойиб жиноий асар» деб ат...

    16.07.2021, 08:39

    Европадаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга яқинлашди (фото, видео)

    16.07.2021, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.