• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роналду — тентак, дель Боске — аҳмоқ, Рауль ва Касильяс — қаллоблар. «Реал» президенти Флорентино Переснинг ҳақоратли аудиоёзувлари тарқалди

    Яқинда El Confidencial газетаси Флорентино Переснинг футболчилар ва мураббийлар ҳақидаги ҳақоратомуз гаплари ёзиб олинган аудиоёзувларни эълон қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Португаллар ёқмайди: Роналду ва Моуриньо ақлдан озган, агент Мендеш — нолга тенг

    Перес португалиялик футболчи ва мураббий ҳақида ғалати гаплар гапирди:

    «Роналду — ақлдан озган. У аҳмоқ, касал одам. Сиз уни соғлом деб ўйлайсиз, лекин у соғлом эмас, йўқса ҳозирги ишларини қилмасди.

    Охирги қилган аҳмоқлигини бутун дунё кўрди. Нима деб ўйлайсиз, нега у бундай аҳмоқлик қилмоқда?»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Криштиану 2012 йил «Гранада»га қарши ўйинда урган голларини нишонламайди. Учрашувдан сўнг футболчи  Мадрид жамоасида бахтсизлиги ва нега ўзини бундай ҳис қилаётганини «Реал» раҳбарияти яхши билишини айтганди. Флорентино айнан шу «аҳмоқлик» ҳақида гапирганди.

    «Моуриньо ва Роналду — даҳшатли эго соҳиблари. Иккаласи ҳам ҳақиқатни кўрмаяпти. Улар бошқачароқ бўлганда янада кўпроқ пул ишлаб топарди. Иккита соғлом бўлмаган инсонлар. Биз катта пуллар ҳақида гапиряпмиз, ахир бу имиж масаласи. Уларда ҳеч кимга ёқмайдиган қиёфа бор. Бу антиреклама!»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Мендеш умуман ҳеч нарсани, ҳаттоки, сирларни ҳам бўлишмайди. У нолга тенг. Интервьюда ҳам. Ҳеч нарсада. Улар (Роналду ва Моуриньо) Мендешга эътибор ҳам қаратмайди».

    Касильяс ва Раулни «Реал» тарихидаги энг буюк қаллоблар деб ҳисоблайди

    Флорентино жамоа афсонаси Икер Касильяс ҳақида ҳам фикр билдирган. Нега у билан муносиб хайрлашмагани энди аниқ бўлди:

    «Бечора Касильяс унчалик ақлли эмас. Уни жуда яхши биламан. Ёқтирган қизи билан муаммоси бўлса, ёш болалардек ўзини йўқотиб қўяди. У худди кучукчага ўхшайди, болаларча қилиқлари бор.

    Касильясни ҳамма яхши кўради, бу ҳайратланарли. Қаранг: у улкан эмас ва кўзи яхши кўрмайди. Унинг агентига: ‘Дўстим, уни офталмологга олиб бор. Менимча, у узоқни кўра олмайди’, — дегандим.

    Қасам ичаман, шундай дедим. Ахир, унинг фойдаси учун гапиргандим».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Касильяс — «Реал»га муносиб дарвозабон эмас. Нима айтишимни хоҳлагандингиз? Касильяс ҳеч ким бўлмаган. Икер — бизнинг энг катта муваффақиятсизлигимиз. Нима бўлаётганини биласизми? Уни ҳурмат қилишади, яхши кўришади, у ҳақида гапиришади. Билмайман нега улар Касильясни бунча ҳимоя қилади».

    Рауль нега Зиданнинг издоши бўлмагани аниқ бўлди — Перес уни ёқтирмайди:

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу катта қаллоблардан бири (Касильяс), иккинчиси — Рауль. «Реал» тарихидаги энг катта қаллоблар. Биринчиси — Рауль, иккинчиси — Касильяс», — El Confidencial тарқатган аудиоёзувлар шу гаплар жаранглайди.

    Қизиқ, икки футболчи ҳам бир пайтлар жамоа сардорлари бўлган.

    Дель Боскени аҳмоқ деди

    «У мураббийликни билмайди, тактикани тушунмайди. У аҳмоқ. Ҳеч ким уни ишга олмайди, чунки унинг мураббий эмаслигини ҳамма билади (гаплар 2006 йилда дель Боске ишсиз вақтида ёзиб олинган). Дель Боске — ҳаётимдаги энг катта алдовдир.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бешиктош» президенти билан гаплашинг (дель Боске 2004/05 йилларда Туркия жамоасида ишлаган), у нима ҳис қилаётганини айтади. Дель Боске — мураббий эмас.

    Фигу «Реал»га келди ва Раулнинг дўстига айланди. Улар Ерро билан биргаликда жамоани бошқарарди. Бечора Висенте, унинг жойи у ерда эмасди.

    У терма жамоани бошқармоқчи? Терма жамоага дель Боске етишмай турганди ўзи».

    Кейинчалик дель Боске Испания терма жамоаси билан ЖЧ—2010 ва Евро—2012 ни қўлга киритди.

    Журналист «Реал»га шантаж уюштирган: аудиоёзувларни тарқатмаслик учун 10 миллион евро талаб қилган

    Журналист Хосе Антонио Абеллан ўн йил олдин «Реал»га нисбатан шантаж уюштирганди. 2011 йилда у Мадрид ресторанларидан бирида «Реал» вице-президенти Эдуардо Фернандес де Бласомдан аудиоёзувларни ўчириб ташлаш эвазига 10 миллион евро беришни талаб қилади. Лекин клуб бунга рози бўлмайди.

    Ушбу ҳафтада эса аудиоёзувлар бирин-кетин El Confidencial газетасида чиқа бошлади.

    Перес газетани судга бермоқчи, у аллақачон баёнот берди

    Флорентино Перес ғурур ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш учун газетани судга бермоқчи. У керакли ҳужжатларни юристларга тақдим қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» эса Переснинг расмий баёнотини эълон қилди:

    «Тарқатилган ёзувлар суҳбатнинг бир қисми эди. Улар Хосе Антонио Абеллан томонидан сирли равишда ёзиб олинган. У бир неча йил давомида аудиоёзувларни бизга сотмоқчи бўлди. Муддати ўтиб кетган бўлса ҳам El Confidencial газетаси уларни эълон қилди.

    Улар контекстдан юлиб олинган. Шунча йилдан кейин аудиоёзувларнинг тарқалиши Суперлигани ташкил қилганим билан боғлиқ. Мен буни юристларга топширдим, улар вазиятни ўрганиб чиқмоқда, нима қилиш кераклигини улар ҳал қилади».

    15.07.2021, 16:14   Изоҳ (0)   18465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вадим Абрамов қўлидаги «қўғирчоқлар», «Бунёдкор» собиқ раҳбарининг шубҳали ҳаракатлари ва Ўзбекистоннинг шармандали мағлубиятини яширишга уринганлар. Аброр Имомхўж...

    15.07.2021, 11:42

    «Эвертон» директорлар кенгашига кирган Алишер Усмоновнинг жияни, яна 5 йил «Барселона»да қоладиган Месси ва Евро–2020 нинг энг чиройли голи. Энг сўнгги спорт янгил...

    15.07.2021, 08:44

    Ишсизлик нафақаси олувчидан UFC чемпионлигига қадар. Конор Макгрегорнинг MMA’даги «қонли йўли»

    14.07.2021, 22:27

    Машҳур спорт журналисти ва ёзувчи Владимир Сафаров 82 ёшида вафот этди

    14.07.2021, 15:58

    Ривалдо, Вильянуэва, Черан ва бошқалар. Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши легионерлар

    14.07.2021, 15:02

    Евро ва Копа ғолиблари ўртасида «чемпионлар дуэли», ўз номини ўзгартирган «Бухоро» ҳамда «Реал»даги янги можаро. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    14.07.2021, 07:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.