• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пандемия туфайли болаларнинг ақлий ривожланиши секинлашди, Хитой 22 та вакцинани синовдан ўтказади. Коронахабарлар

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 185 685 438 кишига етди. Касалликдан вафот этганлар 4 012 856 кишини ташкил қилмоқда. Вирус юқтириб олиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,7 миллион), Ҳиндистон (30,7 миллион), Бразилия (18,9 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Россия (5,7 миллион) ҳамон етакчилик қилмоқда.

    Пхеняндаги мактабга келаётган ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда

    Пхеняндаги мактабга келаётган ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда
    Фото: Getty Images

    Пандемия туфайли болаларнинг ақлий ривожланиши секинлашди

    Карантин ва локдаунлар даврида болалар тўрт девор ичида, шунингдек, гаджетлар қаршисида кўп вақт ўтказа бошлади, бу эса уларнинг ақлий ривожланишига таъсир қилди.

    Россия Таълим академиясининг янги тадқиқотида таъкидланишича, пандемия бошланишидан олдин ҳам мактабгача ёшдаги ўртача бола гаджетлар учун ҳафтасига 24 соат атрофида вақт сарфлаган. Бироқ пандемия сабаб бу кўрсаткич ошди, болалар кўп вақтини видео ўйинлар ўйнаш, мультфильм томоша қилиш ва интернетда мулоқот қилишга сарфлай бошлади.

    Таъкидланишича, ўғил болалар видео томоша қилиш ва ўйин ўйнашга бир ярим баробар кўпроқ вақт сарфламоқда. Тадқиқотчилар шуни аниқладики, болаларнинг атиги 12 фоизи гаджетлардан ота-оналари билан биргаликда фойдаланади, аксарият болалар (62 фоиз) ушбу қурилмалардан мустақил фойдаланади, яна 20 фоизи акаси ёки опасидан ёрдам олади.

    Россиялик тадқиқотчилар карантин даврида болалар қандай ривожланишини кузатди. Пандемия бошланишидан олдин ва бошланганидан бир йил ўтгач, олимлар 600 дан ортиқ бола билан тадқиқот ўтказди. Тадқиқотчилар болалардаги хотира ва диққатнинг ривожланиши, диққатни жамлаш, ўзини тутиш ва ҳис-туйғуларни бошқариш қобилиятини кузатди. Пандемиядан бир йил ўтгач, ҳар бир боланинг ривожланишини ҳисоблаб, олимлар динамиканинг сезиларли даражада ёмонлашганини аниқлади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳиссий ва когнитив ривожланиши пасайиб кетган.

    «Бизнинг тадқиқотларимиз узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Биз уни пандемия пайтида ҳам ўтказдик. Пандемиядан олдин ўсган мактабгача ёшдаги болалар билан таққослаганда, пандемияда худди шундай беш ёшдан етти ёшгача бўлган болалар хулқ-атворни бошқариш, ўзини ўзи назорат қилиш, баъзи импулсларини жиловлай олиш қобилиятини афсуски пастроқ даражада намоён этмоқда. Умуман олганда, бу ривожланиш суръати пасайганини англатади», —деди Россия Таълим академиясининг психология институти академиги Александр Веракс.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда COVID-19’дан тузалган болалар орасида хавфли яллиғланиш синдроми қайд этилди

    Хитой ҳукумати COVID-19’га қарши 22 та вакцинанинг клиник синовларига рухсат берди.

    Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат ва фармацевтика бўйича давлат бошқармаси вакили Юань Лин маълум қилди.  «ХХР озиқ-овқат ва фармацевтика давлат бошқармаси беш хил технология асосида ишлаб чиқарилган 22 та COVID-19 вакцинасининг клиник синовларини аллақачон маъқуллаган», — деди Юань Лин Пекиндаги матбуот анжуманида.

    Таъкидланишича, COVID-19’га қарши вакциналарнинг тўрттасини шартли равишда бозорга чиқариш учун рухсат берилди, яна учтаси мамлакатда фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланди.

    ХХР бош эпидемиологи Чжун Наншаннинг сўзларига кўра, мамлакатда аденовирусли векторга асосланган вакциналар ва нофаол вакциналар энг тезкор равишда ишлаб чиқилмоқда.

    Шунингдек, у тадқиқотларда қатнашган кўнгиллиларни клиник синовлардан сўнг кузатиб бориш зарурлигини таъкидлади, бу одатда бир йилдан икки йилгача давом этади, аммо COVID-19 тарқалиш тезлиги ва кўламини ҳисобга олган ҳолда ушбу касалликка қарши вакциналар бозорга одатдагидан тезроқ киради.

    Мавзуга доир: Хитой ўзининг коронавирусга қарши вакциналари самарадорлиги паст эканини тан олди

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш универсал эмлаш режасини яратиш ташаббуси билан чиқди

    «Бу йўқотишлар кўпчилигимизга бевосита таниш, кўпчилик бу оғриқни ҳис қилмоқда», — деди Гутерриш. «Бизни улғайтирган ота-оналар, бизни илҳомлантирган ўғил-қизлар, биздан ўз доно насиҳатларини аямайдиган бобо-бувилар, ҳаётимизни ранг-баранг қилган ҳамкасблар ва дўстлар учун қайғурамиз».

    Гутерреш пандемиянинг охири ҳали узоқлигини таъкидлади: қурбонларнинг ярми жорий йилга тўғри келди, умид бахш этганига қарамай вакцинация ҳам жуда секин илгариламоқда. Бундан ташқари, вируснинг тарқалиши қанчалик кенг бўлса, янги ва хавфлироқ вариантларнинг пайдо бўлиши ҳам шунча тезлашади.

    «Вакцинациядаги бўшлиқни бартараф этиш учун биз тарихдаги энг катта соғлиқни сақлаш лойиҳасини бошлашимиз керак», — деди Гутерреш.

    БМТ бош котиби дунё раҳбарларини вакциналар ишлаб чиқаришни камида икки баравар кўпайтириш ва уларнинг COVAX платформаси орқали бир текис тарқатилишини таъминлаш учун глобал эмлаш режасини ишлаб чиқишга чақирди.

    Гутерришнинг ёзишича, у вакцина ишлаб чиқарувчи мамлакатлар, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, дори-дармонларни тенг тақсимлаш учун курашаётган GAVI альянси ва фармацевтика гуруҳлари вакилларининг шошилинч ишчи гуруҳини чақиришни режалаштирмоқда. Улар биргаликда эмлаш режаси устида иш бошлаши лозим.

    «Ҳамма эмланмагунча, барчамиз хавф остидамиз», — дея хулоса қилди БМТ Бош котиби.

    Мавзуга доир: БМТ бош котиби коронавирусга қарши эмланди

    09.07.2021, 20:26   Изоҳ (0)   15500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда бирйўла 12 нафар вазир истеъфога чиқди

    09.07.2021, 17:56

    Гаити президентини ўлдиришда Колумбия ва АҚШ фуқаролари айбланмоқда

    09.07.2021, 16:55

    Қозоғистонда иссиқ ҳаво ҳарорати 30 йиллик рекордни янгилади

    09.07.2021, 15:11

    АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетганидан кейин ҳам терроризмга қарши курашда давом этади

    09.07.2021, 14:42

    «Толибон» Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатди

    09.07.2021, 12:40

    Қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берди, қирғизистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

    09.07.2021, 11:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.