Nintendo компанияси OLED-экранга эга янги Nintendo Switch моделини тақдим этди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Янги консол 720p сифатни қўллаб-қувватловчи етти дюймли дисплей, яхшиланган овоз тизими ва 64 гигабайт ички хотирага эга бўлган. Шунингдек, янги модель док-станцияси LAN-порти ва кенг бошқарилувчи «подставка» билан жиҳозланган. Компаниядагиларнинг маълум қилишича, янги консолнинг автоном иш вақти тўққиз соатгача етади.

Приставка янги оқ ва классик қизил-кўк рангларда сотувга чиқади. Янги модель АҚШдан 8 октябрдан 350 доллар қийматида сотувга чиқиши кутилмоқда.

Фото: «Afisha.uz»

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнида Sony компанияси янги PlayStation 5’ни тақдим этганди.