• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    UzAuto Motors аномал иссиқда машиналарни қандай сақлаш кераклиги борасида кўрсатма берди

    Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилаётгани, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлиши маълум қилинганди. UzAuto Motors компанияси аномал иссиқда машиналарни қандай сақлаш тўғрисида кўрсатма берди. Таъкидланишича, тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин.

    Фото: UzAuto Motors

    Фото: UzAuto Motors

    Компаниянинг маълум қилишича, юқори даражали ҳарорат ва қуёшнинг ультрабинафша нурларидан автомобиль ойнасининг муҳрлари, фара ва чироқларнинг қопқоқлари, асбоблар панели, ички қопламалар, ташқи қопламанинг пластик қисмлари қизийди, хиралашади, ёрилади ва бузилади.

    Бундай нохушликларнинг олдини олиш ҳамда автомобилни қуёш нуридан ҳимоя қилиш учун энг аввало, ҳаддан ташқари қизиб кетган автомобилда узоқ вақт қолиб кетишга йўл қўймаслик тавсия этилади. Ҳайдовчи автомобилга ўтирган заҳоти уни ҳаракатлантиришга шошилмаслиги керак — яхшиси, ойналарни очиши ва двигателни ишга тушириб, бир неча дақиқа кутиб туриш лозим. Мазкур қоида, айниқса, тўқ рангли автомобиль эгалари учун жуда муҳимдир.

    Жазирамада автомобиль салони бир неча дақиқа ичида ниҳоятда юқори ҳароратгача қизийди. Фожиали ҳодисанинг олдини олиш учун ҳеч қачон болалар, қариялар ва ҳайвонларни автомобиль салонида, ҳатто ойналари очиқ бўлган тақдирда ҳам қаровсиз қолдирмаслик тавсия қилинади.

    Автомобилни ёпиқ автотураргоҳларда ёки соя жойда қолдириш лозим. Аммо ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас, албатта. Бундай вазиятда олд ойна учун қуёшдан ҳимояловчи экран сотиб олган маъқул (ҳимояловчи экран бозорларда 10 минг сўм туради) ва иложи борича ойналарни ёпиш лозим: бу чораларнинг барчаси салон қизиб кетишининг олдини олади, унинг пластик ва резина элементларини деформациядан ҳимоялайди.

    Агар машина узоқ вақт кўчада қолдирилган бўлса, унда автомобилнинг махсус чехолини сотиб олиш керак, у қишин-ёзин хизмат қилади. Келтириб ўтилган воситалар бўлмаган тақдирда автомобилни қуёшга тескари, олд ва ён ойналарига қуёш нури тушмайдиган қилиб қўйиш тавсия этилади

    Автомобилнинг суюқлик даражасини кузатиб бориш

    Бу ойна тозаловчи, мой, фреон ва бошқа шу каби суюқликларга тааллуқли. Ёзда двигатель босими ҳаддан ташқари ортади ва уни етарли миқдорда мотор мойи билан таъминлаш ниҳоятда муҳим.

    Ёзнинг иссиқ кунларида автомобилдан интенсив фойдаланиш билан мойни тез-тез алмаштириш кераклигини унутмаган ҳолда, уни вақти-вақти билан бажаришга ҳаракат қилиш керак. Радиаторга дистирланган сув эмас, махсус антифриз қуйиш лозим. Ёз мавсумида тормоз суюқлигини мунтазам равишда ўзгартириб туриш, шу билан бирга, сизга тақдим этилган сервис китобидаги тавсияларга амал қилиш керак.

    Ёқилғини тўла тўлдирмаслик керак

    Ҳаддан ташқари иссиқда ёқилғини ёқилғи баки тўлгунча тўлдириш керак эмас. Ҳарорат кўтарилганда ёқилғи кенгайиб, бакдан тўкилиши мумкин. Тўкилган ёқилғи автомобиль рангига ёки корпуснинг коррозияга қарши ҳимоя қилиш қопламаларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, оқиб тўкилган ёқилғи атроф-муҳитга зарар етказади ва ҳаттоки ёниб кетиши ҳам мумкин.

    Шиналарни тўғри танлаш лозим

    Қишки шиналарни ёзгисига алмаштириш керак. Асфальт иссиғида улар емирилиб, йўлда ҳаракатланиш учун тавсия қилинмайди. Ёзги шиналар қаттиқлигининг хусусиятлари бор. Чунки иссиқ ҳаво ҳароратида резиналар юмшаши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, жудаям юқори ҳароратда асфальт қизиб, юмшайди. Ёзги шиналар хавфсиз тормозлаш учун махсус протекторга эга бўлиб, йўлда сувдан ҳимоя қилиш ва ёқилғини тежаш имконини беради.

    Буюмлар автомобилда қолдирилмасин

    Ёз мавсумида автомобиль салонида газли ичимликлар, тиббий буюмлар ва дори воситалар, шунингдек, қуёшдан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар, тур хилдаги суюқликлар ҳамда балончикларни, айниқса, электрон қурилмаларни сақлаш тавсия этилмайди. Ёзнинг жазирама иссиғида автомобиль салонида қолдирилган энг оддий буюм ҳам хавфли ҳисобланади.

    Қуёш нуридан кўзни асраш керак

    Қуёш нури ҳайдовчини кўриш қобилиятини пасайтириб, бир неча сониялар ичида йўлда нохуш ҳодисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли қуёшдан сақловчи кўзойнаклар тавсия қилинади. Улар йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишининг олдини олади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда аномал иссиқ туфайли 9 июлгача поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартириш киритилиши мумкинлиги, Чотқол қўриқхонасидаги қарийб 1 гектар ер майдони аномал иссиқ туфайли ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Соғлиқни сақлаш вазирлиги аномал жазирама шароитида эҳтиёт бўлишга оид маълумотлар билан бўлишди
    • Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар аномал иссиқда қандай сақланмоқда?

    08.07.2021, 18:23   Изоҳ (0)   32900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда каналга тушиб кетган 82 ёшли онахон қутқарилди

    08.07.2021, 17:56

    Ўзбекистондаги мактабларда қизларнинг ҳижобда, ўғил болаларнинг соқол қўйган ҳолда келишига рухсат берилдими? ХТВ аниқлик киритди

    08.07.2021, 17:26

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

    08.07.2021, 17:11

    Eriell Group: Бурғиловчиларнинг янги рекорди қайд этилди

    08.07.2021, 17:00

    Вакцинага ишонмаётганлар, эмлангач коронавирусга чалинганлар, бошқа вакцинани кутаётганлар. Ўзбекистонликлар нима учун эмланишни хоҳламаяпти?

    08.07.2021, 16:55

    Тошкентда маст ИИБ ходими 80 ёшли отахонни ниқоб тақмагани учун куч ишлатиб олиб кетмоқчи бўлгани айтилган видео юзасидан расмий маълумот берилди

    08.07.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.