Марказий банк 9 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,71 сўмга кўтарилиб, 10 630,75 сўмни ташкил қилди. Евро 12,07 сўмга кўтарилиб, 12 580,43 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 22,48 сўмга кўтарилиб, 10 625,04 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси қаторасига учинчи кун кўтарилди.
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 8 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди. Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 620 сўмга сотиб олишни, 10 675 сўмга сотишни таклиф қилмоқда.
Изоҳ (0)