• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Касаллик туфайли 12 кг йўқотган, жамоага кераксизлиги учун қўйиб юборилган ва кейинчалик дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланган Виржил ван Дейк ҳақида

    10 ёшли Виржилни машғулотларга отаси олиб борарди. Машғулотлар тугагач яна отаси олиб қайтарди. Виржил 5 ёшга тўлгунича бу жараён ҳафтада уч марта содир бўларди. Унинг ёшлигидаги мураббийининг сўзларига кўра, агар Рон ван Дейк бўлмаганида болакай умуман футболчи бўлмасди. Бу эса муносабатларни сақлаб қолишга ёрдам бермади: ҳозир футболчининг елкасида фақат исми ёзилган. Рон турмуш ўртоғи ва 3 фарзандини ташлаб, бошқа аёлга уйланиб кетади. Виржил ўшанда 12 ёшда эди. Болалар уни кечирмади.

    Фото: The Sun. Виржил ван Дейк ва отаси Рон

    Фото: The Sun. Виржил ван Дейк ва отаси Рон

    Виржил отаси ҳақида деярли гапирмайди, лекин тоғаси Стивен бир куни у ҳақида гапирди. «Сен отангнинг фамилиясини сабабсиз олиб ташламайсан. Ҳаммаси оддий: унинг отаси ёнида эмасди. Қийин вазиятларда фақатгина онаси у билан бирга бўлди», — тушунтирди у.

    Виржил ҳаётидаги энг ёмон деб атайдиган кунида ҳам онаси унинг ёнида бўлган. «Алдамайман: жудаям қўрқдим. Вужудимдан найчалар чиқаётганди, ёмонлик ҳақида ўйламасдан илож йўқ эди». Энг ёмони — ўлим. Ҳақиқий хавф яқин эди: 2012 йил баҳорида «Гронинген» шифокорлари пасайишни истамаётган иситма билан курашаётган эди. Жамоа мураббийи Виржилни шаҳар шифохонасига жўнатганини, у ерда эса кучли оғриқдан бошқа шубҳали нарса топилмаганини, фақатгина онаси бошқа шифокорларни топганидан сўнг тўғри ташхис қўйилганини ёдга олади. Ташхис қуйидагича эди: аппендицит, перитонит ва буйрак инфекцияси. Қандай қилиб буларнинг барчасини грипп ва ўткир респираторли инфекция билан адаштириб юбориш мумкинлиги жумбоқлигича қолди. 20 ёшли футболчи ирода кўрсатди.

    Виржил кейинчалик ўзи айбдор эканлигини тан олди: нотўғри овқатланган ва формасига эътибор қаратмаган. Унга кучли интизом етишмаган. У 12 килограмм вазн йўқотди ва бир неча ойдан сўнг тузалди. «Операциядан 10 кун ўтгач оёққа турдим. 10 метр юргач, чарчоқ ҳис қила бошладим. Бир ойдан сўнг машғулотларга қатнаша бошладим. Телевизорни ёқсам Coldplay’нинг «Viva la Vida»си янграётган экан. Шундан буён ҳар сафар ўша мусиқани тингласам, нималарни бошимдан ўтказганимни ёдга оламан ва ўзимдан фахрланиб қўяман».

    «Гронинген»га қабул қилинишидан аввал ван Дейкка футболни ташлашни маслаҳат беришганди. Албатта, бу соғлиқ билан боғлиқ муаммо туфайли эмас. Маслаҳатни Онcле Жеан ресторани хўжайини Жак Липс берганди. Чемпионлар Лигасининг бўлажак соҳиби у ерда идиш ювувчи бўлиб ишларди. Жак бир куни ёшлар жамоасининг ўйинига боради ва ҳеч қанақа таассурот олмайди: «Яхшиси идиш ювишга эътибор қарат, шунда пул топа оласан», — дейди. Идиш ювиш билан биргаликда Виржил «Виллем II» академиясида машғулотларга қатнашарди. Жамоа базаси Тилбургда, ресторан эса Бредада жойлашганди. Виржил онаси билан бирга Бредада турарди. Шаҳарлар ораси 20 километрни ташкил этарди. 16 ёшли болани ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди. Қанчадир муддат велосипед Виржил ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Кейин онаси ҳам Гронингенга кўчиб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юқори синфда у қизлар назарида мактабнинг юлдузи эди. Синфдоши Митчелл: «У синфдаги ягона қора танли бола эди ва шу билан биргаликда қувноқ ҳам эди. Қизларга унинг соч турмаги ёқарди. У футбол билан банд бўлиб, бошқа нарсаларга эътибор қаратмасди». Ван Дейкнинг қизларга қарамаслигини яна бир сабаби: ёшликдаги севги. У ва Рик мактаб даврида танишган ва шундан буён бирга.

    17 ёшига қадар у қанот ҳимоячиси позициясида ўйнарди. «Марказда ўйнай олмасдим. Ундан ташқари жуда кичкина эдим. Кичик укам жуда тез ўсарди. У мени ҳам ортда қолдирганди». Ҳаммаси 2008 йилда ўзгарди. Бир неча ой ичида Виржил 18 см га ўсди. У ҳимоя марказида ўтказилди, лекин муаммо бартараф этилмади. «Тиззам билан боғлиқ муаммо бор эди. Қорин соҳамда ҳам оғриқ ҳис қилардим. Физиотерапевтлар мен билан жиддий шуғуллана бошлаганда 6 ҳафтани ўтказиб юбордим. Шундан сўнг яхши ўйнай бошладим».

    Ҳаттоки 193 см бўй ҳам ван Дейкка асосий жамоага ўтишга ёрдам бермади. 2010 йил ёзида у «Гронинген»га текинга қўйиб юборилди. Виржил кейинчалик жамоага содиқ бўлса ҳам унга имконият берилмаганини айтиб ўтди. Ўша вақтларда «Виллем II» мураббийи Фонс Грёнендейк ҳам ўз фикрини билдирди: «Гап мен унга қаршилигим ёки у жамоага тўғри келмаганида эмас. Айтарли ҳеч нарса йўқ. Мен ҳатто билмагандим. У ёшлар жамоасида ўйнарди, бирор марта асосий жамоа билан машғулотлар олиб бормаган. Албатта, ёшлар жамоасида бир нечта истеъдодли футболчилар борлигини эшитгандим, аммо биз лигада қолиш учун курашаётгандик. Бундай вақтда ёшларга имкон бериш ҳеч кимнинг ҳам хаёлига келмайди. Лигада қолиш учун кураш қийин кечишини ҳамма билади. У бизни ҳайрон қолдирди. Фақатгина бизни эмас. Виржилда бунчалик тез ўсиш бўлади деб кутмагандик. Унга жиддий жамоалардан таклифлар бор эди».

    Нидерландиянинг асосий жамоалари футболчига қизиқиш билдирмаган эди. «Гронинген» мураббийи Роберт Мааскант бунинг ўзига яраша сабаби бор дейди: «Катта жамоаларни кичик клубларнинг бир-бири билан қандай ўйнаши қизиқтирмайди. Улар аутсайдерлар яхши натижа кўрсата олмайдиган катта ўйинларга эътибор қаратади. Терма жамоада ҳам шунақа. Ёшлар терма жамоаси Италияга 0:3 ҳисобида енгилди. Ҳимояни қандай баҳолаш мумкин? У қандай ўйнаганидан қатъи назар унга нисбатан муносабат яхши бўлмайди». Ёшлар терма жамоасида ҳам Виржил яхши ўйин кўрсата олмади. Катталар жамоасига келгунга қадар ёшлар жамоасининг барча тоифаларида 4 та ўйин ўтказган. Таққослаш учун: Теренс Конголо 40 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ёш ван Дейкка тезлик етишмасди, бундан ташқари ўйинни ўқий олмас эди. Унинг иқтидорига биринчи бўлиб эътибор қаратган инсон «Селтик» скаути Жон Парк бўлди. Скаут иккита иқтидорли футболчи топди: ван Дейк ва Виктор Ваньяма. Клуб иккала футболчи учун 4,75 миллион фунт тўлади. Паркнинг футболчиларни кузатишда ўзига хос услуб бор эди. «Видеоларни кўришга ҳожат йўқ. Уларда асосий нарса кўрсатилмайди. Ким жамоадошлари билан суҳбатлашяпти, ким нимани гапиряпти. Трибунадан ўйинни кузатиш орқали етакчиларни топиш мумкин. Виржилда ўзига бўлган ишонч юқори эди. У шундай ўйларди: ‘Ҳозир буни синаб кўраман, агар ўхшамаса, яна бир бор ҳаракат қиламан’. У қийин вазиятларни синаб кўришдан қўрқмасди. Барчаси тушунарли эди».

    2013 йилда Шотландия лигасининг аҳволи қуйидагича эди: қуйи дивизиондан чиққан «Мазервелл» иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида эса «Барселона» Мессисиз бўлса ҳам «Селтик»ка 6 та гол урди. Лекин ван Дейк асосий таркибда доимий тушарди. У ўша вақтларда фақат ўсиш ҳақида ўйларди. Виржил мураббий Нил Леннон ҳаётида муҳим рол ўйнашини ҳар доим таъкидлайди. «У дангал одам эди, ўйлаган нарсасини гапирарди. Ҳар бир машғулотдан завқ олардим. У менга ёрдам берарди».

    Шотландияга ташриф нафақат Виржилнинг, балки у севган қизнинг ҳам ҳаётини ўзгартириб юборди. Рик мода оламида фаолият олиб борарди. Унинг олдида танлов бор эди: уйда ёлғиз қолиш ёки ишни ташлаш. У Виржил билан бирга кетишга қарор қилди. «Менга бу иш билан шуғулланиш ёқарди, лекин Виржил билан бирга кетишим кераклигини тушундим. Итимизда ҳам танлов қолмаганди, у ҳам биз билан кетишга мажбур эди». Рик севган ишидан айрилаётган бўлса ҳам ҳазил ҳиссини йўқотмаганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ван Дейк «Селтик»да ўйнаб юрган вақтларида унинг ҳаётида иккита катта воқеа содир бўлди: қиз фарзанди туғилди ва терма жамоадан чақирув олди. Қайси бири муҳимроқ? Жавоби аниқдек кўринади, лекин Виржил учун эмас. Қизининг туғилиш санаси ва терма жамоадаги илк ўйини бир кунга тўғри келиб қолди. Иккала воқеани ҳам ўтказиб юборишни истамаган ван Дейк турмуш ўртоғидан эрта туғишни амалга оширишни илтимос қилади. Рик рози бўлади. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига чақалоқ муддатидан аввал дунёга келди. Шундан сўнг Виржил терма жамоа базасига кетди. Италия билан ўйин бор эди. У захирада қолдирилди ва дебют ўйинини бир йилдан кейин ўтказди.

    «Селтик»даги 2 йили мобайнида ван Дейк барча мусобақаларда 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг барқарор ўйини «Саутҳэмптон» скаутлари эътиборини тортди.

    «Саутҳэмптон» спорт директори Лес Рид трансфер амалга ошишига шубҳа қилмади: «Биз унинг трансферини ўтган йили амалга оширмоқчи эдик. Лекин Чемпионлар Лигасидаги иштирок футболчининг нархига таъсир кўрсатади, шунинг учун биз керакли лаҳзани кутдик. Бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкин эмасди».

    «Селтик» 2014/15 йилги Чемпионлар Лигаси учун саралаш босқичидан ўта олмади ва Европа лигасида иштирок этди. 2015 йилда «Саутҳэмптон» футболчини 15 миллион еврога харид қилди. Аввалига, клуб Тоби Алдервейрелдни қайтадан ижарага олишга уриниб кўрди, лекин ўхшамагач, катта пул сарфлашга рози бўлди.

    2015/16 йилги мавсум «Саутҳэмптон» тарихидаги энг яхшисига айланди. Рональд Куман жамоаси 6-ўринни эгаллаб Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди. Ҳужум чизиғида Садио Мане ва Душан Тадич, ярим ҳимоя чизиғида Виктор Ваньяма ҳаракат қиларди. Ван Дейк ҳимояга жавобгарлигига қарамасдан чемпионатда 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Кейинги мавсумнинг ўртасида у жароҳат олди. Виржилнинг йўқлиги дарҳол сезилди: у майдонда пайтида жамоа АПЛнинг 21 турида 22 та гол ўтказган бўлса, усиз 17 турда 25 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2017 йил ёзида «Ливерпуль» ван Дейкни сотиб олиш учун жиддий ҳаракатни бошлади. Клубдан рад жавобини олгач, футболчининг ўзига алоқага чиқди. Юрген Клоппдан футболчига қизиқиш сақланиб қолиндими, деб сўралганда: «Мен ҳеч нарса демайман. Нима дейишимдан қатъи назар хато бўлади», деб жавоб қайтарди. Ярим йилдан сўнг, мавсум ўртасида «Ливерпуль» жуда катта нарх таклиф қилди. «Саутҳэмптон» ҳимоячи учун 85 миллион еврони ҳар доим ҳам олавермайди. Иккала томон ҳам трансфердан хурсанд бўлди.

    Ван Дейк «Ливерпуль» ҳимоясининг ишончли қўрғонига айланди.

    08.07.2021, 18:01   Изоҳ (0)   22253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Англия қўшимча бўлимлардаги гол эвазига Данияни енгди ва финалга йўл олди

    08.07.2021, 02:46

    Евро—2020. Узоқ кутилган совринга яқинлашаётган Англия мусобақа кашфиёти бўлган Данияга қарши

    07.07.2021, 20:16

    Месси яна Неймарга қарши: Копа Америка финалида «титанлар жанги» бўлади. Евро финалига чиққан Италия ва «ПСЖ»нинг навбатдаги хариди. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    07.07.2021, 11:39

    Америка Кубоги. Аргентина пенальтилар сериясига қадар етиб борган ўйинда Колумбияни енгиб, финалга чиқди

    07.07.2021, 09:58

    Евро—2020. Италия пенальтилар сериясида Испаниядан устун келди ва финалга йўл олди

    07.07.2021, 02:56

    Евро—2020 ярим финалида классик тўқнашув. Барчаси Италия — Испания учрашуви ҳақида

    06.07.2021, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.