Футбол бўйича Евро—2020 дастлабки ярим финалида Италия ва Испания терма жамоалари 6 июль куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлими испанларнинг кичик устунлиги остида ўтди. Иккинчи бўлимда Италия ҳам рақиб жарима майдони атрофида босимни кучайтирди. 60-дақиқада Федерико Кьеза итальянларни олдинга олиб чиқди.
Бунга испанлар ўйин якунланиши арафасида Альваро Моратанинг голи билан жавоб қайтарди. Шу билан учрашув якунига қадар ва қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида омад Италияга кулиб боқди.
Шу тариқа Роберто Манчини шогирдлари финалга йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда Англия — Дания учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Евро—2020
1/2 финал баҳси
6 июль, сешанба
Италия – Испания 1:1
Пенальтилар серияси — 4:2Голлар: 1:0 – 60 Кьеза, 1:1 – 80 Мората.
Италия: Доннарумма, Кьеллини, Ди Лоренцо, Эмерсон (Толои, 74), Бонуччи, Верратти (Пессина, 74), Барелла (Локателли, 85), Кьеза (Бернардески, 107), Жоржиньо, Инсинье (Белотти, 85), Иммобиле (Берарди, 62).
Испания: Унаи Симон, Альба, Аспиликуэта (Льоренте, 85), Ляпорт, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 109), Педри, Бускетс (Тиаго Алькантара, 105), Ферран Торрес (Мората, 62), Олмо, Ойарсабаль (Херар Морено, 70), Коке (Родри, 70).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (51), Толои (97), Бонуччи (118).