7 июль, чоршанба куни «Уэмбли» стадионида Евро—2020 мусобақасининг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади.
Евро—2020
Ярим финал баҳси
7 июль, чоршанба
Англия — Дания 00:00
«Уэмбли». Англия, ЛондонАнглия
Англия узоқ кутилган совринга, Саутгейт эса янги шартномага яқин келяпти
Англия терма жамоаси мусобақада ҳозирча бирорта гол ўтказиб юбормади. Қуруқ серия 7 та ўйинга етди. Лекин бу натижа инглизлардан бошқани хурсанд қилмаса керак. Англия Евро—2020 ярим финал ўйинларида фаворит ҳисобланмоқда. Мусобақа аввалида Франция ва Бельгиядан кейин Англия асосий фаворит сифатида кўрилганди. Олдиндаги икки жамоа аллақачон ўз юришини тўхтатди. Инглизлар эса совринга жуда яқин келди.
Англия футбол ассоциацияси Гарет Саутгейтга янги шартнома таклиф қилиш борасида ўйлаяпти. Унинг жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатмаса ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда. Данияликлар чехлар билан қийин ўйинни ўтказган бўлса, инглизлар Украина билан ўйинда голлар шоусини уюштирди.
Кейн + Стерлинг — Англиянинг 8 та голидан 6 таси «қотил жуфтлик»ка тегишли
Украинага қарши ўйингача Англиянинг самарадорлиги кўзга кўринмади. Ҳарри Кейн ва Раҳим Стерлинг ҳисобида учтадан гол мавжуд ва улар Роналдуга етиб олиши мумкин. Иккала футболчи ҳам ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Айниқса Раҳим Стерлинг мухлисларни кўпроқ хурсанд қилмоқда. Евро—2020 фаолиятидаги энг омадли мусобақалардан бири бўлиб қолиши мумкин.
Дания
Дания катта ўйинларда тажриба тўпладими?
Евродаги муваффақиятли юришига қарамасдан Дания фаворитлар қаторига кирмайди. Ўтган асрда Евронинг олтин ва бронза медалларини қўлга киритганда ҳам фаворитлар сирасига киритилмаган. Мусобақа давомида данияликлар битта топ даражадаги жамоа билан тўқнаш келди: гуруҳ босқичида бельгияликлар билан ўйнади.
Даниянинг юқори даражадаги жамоаларга қарши муваффақияти Миллатлар Лигасида юз берганди. Ўшанда ҳам рақиб Англия эди. Битта дуранг ва битта ғалаба Данияни инглизлардан юқорида туришини таъминлаганди. Тўғри, ундан кейин Англия анча кучайди.
Евро—1992 дан буён Дания юқори натижалар қайд этмади.
XXI асрда Дания йирик мусобақаларда мақтанишга арзийдиган натижа кўрсатмади. Энг яхши кўрсаткичи Евро—2004 чорак финали эди. Дания бунга қадар Евронинг ярим финалида икки марта иштирок этган: 1984 йил испанларга мағлуб бўлган, 1992 йилда финалга чиқиб, ғолиб бўлган. Дания дунё грандлари қаторида бўлмаса ҳам ўз тарихида шарафли саҳифалар ёза олган жамоа.
Тахминий таркиблар:
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Филлипс, Райс, Сака, Маунт, Стерлинг, Кейн.
Дания: Шмейхель, Кристенсен, Кьер, Вестергор, Ларсен, Ҳёйбьерг, Дилэйни, Меле, Брэйтуэйт, Дамсгор, Дольберг.
Мураббийлар фикрлари:
Дания жуда яхши жамоа. Ўтган йили куз ойида икки марта улар билан тўқнаш келдик. Данияликларни мағлуб этиш қийинлигини биламиз. Ҳозирги Дания аввалгисидан ҳам кучли.Эриксенни йўқотиш жамоа учун зарба бўлди. Лекин улар уддалади. Жамоа мухлислар билан яхши алоқада ва бу уларга ёрдам бериши мумкин.
Гарет Саутгейт, Англия терма жамоаси бош мураббийи
Фаолроқ ва қизиқарли футбол кўрсатмоқчимиз. Инглизлар ҳам худди шундай қилади. Англиянинг ожиз нуқтаси йўқ. Кичик деталлар масалани ҳал қилиши мумкин. 7 ўйиндан буён улар бирорта гол ўтказмади. Уларни мағлуб этишга уриниб кўрамизЖамоаларнинг сўнгги бешта ўйиндаги статистикаси:Каспер Ҳюлманд, Дания терма жамоаси бош мураббийи