• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро—2020 ярим финалида классик тўқнашув. Барчаси Италия — Испания учрашуви ҳақида

    Европа чемпионати—2020 мусобақаси якунланиб қолди. «Уэмбли»да ўтадиган учта ўйиндан кейин мусобақа ғолиби номи маълум бўлади. 6 июль оқшомида футбол оламини классик беллашув кутмоқда.

    Евро—2020

    Ярим финал баҳси

    6 июль, сешанба

    Италия — Испания 00:00

    «Уэмбли». Англия, Лондон

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Италия

    Италия терма жамоаси гуруҳ босқичида Туркия ва Швейцарияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-офф масаласини ҳал қилди. Захира таркиб эса Уэльсни «амаллади». Плей-офф босқичидаги ўйинлар Манчини шогирдлари учун осон бўлмади. Австрия прессингда яхши ҳаракат қилиб, қўшимча бўлимларгача чидаб берди. Роберто Манчини муваффақиятли захира алмаштиришлари эвазига натижани ўз томонига оғдира олди. Чорак финалда Бельгия қийинчилик билан таслим этилди.

    Италия кетма-кет 13 ўйиндан буён ғалабали серия қайд этмоқда. Шунингдек, Манчини жамоаси 32 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бу мусобақада мухлислар ноодатий Италияни кўрмоқда. Жамоа диққатни тўп назоратига қаратган, аниқ ҳужум чизмаларига эга ва 4-3-3 услубида ўйнамоқда. Бироқ Италияни худди шундай услубга эга Испанияга қарши ўйин кутмоқда. Катта эҳтимол билан Италия бу баҳсда тўпни рақибига топширади ва Испаниянинг хатосини кутади. Чиро Иммобиле испанларнинг ёш марказий ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриғи бўлиши кутилмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўйин олдидан итальянларда битта муаммо бор. Жамоанинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси Леонардо Спинаццола жароҳат сабаб сафдан чиқди. Унинг ўрнини Эмерсон эгаллаши тахмин қилинмоқда. Мусобақа кашфиётларидан бўлган ва ўз ўйини билан кўплаб гранд клубларнинг эътиборини ўзига қаратган футболчи ўрнини амалдаги ЕЧЛ ғолиби эгаллайди. Бироқ Эмерсон «Челси»да ўз чизиғида Бен Чилуэлл ва Маркос Алонсодан кейинги ўйинчи футболчи ҳисобланади. Ўтган мавсум у АПЛда бор-йўғи икки ўйин ўтказди.

    Испания

    Испания терма жамоасининг ярим финалга қадар босиб ўтган йўли осон бўлмади. Аввалига жамоа Швеция ва Польша қарши баҳсларда фойдаланилмаган вазиятлар билан ёдда қолди. Бироқ «қизил фурия» кейинги икки ўйинда Словакия ва Хорватияга бештадан гол урди. Швейцария билан ўйин пенальтилар сериясига қадар борди, Унаи Симоннинг сейвлари испанларни кейинги босқичга олиб чиқди.

    Луис Энрике жамоаси қандай ўйин намойиш қилишини олдиндан тахмин қилиш қийин бўлмоқда. Испаниянинг барча чизиғини мукаммал деб бўлмайди. Ҳужумда вазиятлардан фойдаланиш даражаси жуда паст бўлса, марказий ҳимояга етакчи етишмаяпти. Дарвоза ҳам ёш посбонга ишониб топширилган. Ярим ҳимоя Серхио Бускетс сафга қайтганидан кейин бироз ўзига келди. Альваро Мората бу ўйинда «Ювентус»даги шериклари Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллинига қарши курашишига тўғри келади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Испания ҳам рақиби сингари мағлубиятсиз серияга эга, Энрике жамоаси кетма-кет 13 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Мазкур Европа чемпионатида Испания итальянлар каби топ-жамоага қарши ўйнамади. Шу туфайли пиринейликлар кучли жамоага қарши нима таклиф қилиши жуда қизиқ.

    Тахминий таркиблар

    Италия: Жанлуижи Доннарумма, Жованни ди Лоренцо, Леонардо Бонуччи, Жоржио Кьеллени, Эмерсон, Жоржиньо, Николо Барелла, Марко Верратти, Федерико Кьеза, Лоренцо Инсинье, Чиро Иммобиле.

    Испания: Унаи Симон, Сесар Аспиликуэта, Эрик Гарсия, Аймерик Ляпорт, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Коке, Педри, Дани Ольмо, Ферран Торрес, Альваро Мората.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Мураббийлар фикри

    Испания Бельгиядан фарқ қилса ҳам, бу осон ўйин бўлмайди. Бу ўйин аввалги учрашувимиздан фарқ қилади, бироқ қийинчиликлар кам бўлмайди. Испания узоқ йиллар доминантлик қилди. Уларда авлодлар алмашинуви бўлди, жамоа ёшарди, бироқ уларда ҳамон ажойиб футболчилар ва кучли мураббий бор.

    Роберто Манчини, Италия бош мураббийи

    Иккала жамоа ўйинда тўлиқ назоратни ўз қўлига олиши жуда қийин. Бу курашда кимнинг ютиб чиқишини кузатиш қизиқарли. Италияда юқори даражали футболчилар бор, бироқ асосийси — бу ҳақиқий жамоа. Улар жамоа бўлиб ҳужумга ўтади ва ҳимояланади, худди биз каби. Икки жамоа ҳам имкониятлар бўлади.

    Луис Энрике, Испания терма жамоаси бош мураббийи

    Жамоаларнинг сўнгги бешта ўйиндаги статистикаси

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов
    06.07.2021, 20:45   Изоҳ (0)   23638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қувғинликдан миллат қаҳрамони бўлишга қадар. Италияни узоқ куттирган ҳужумчи — Чиро Иммобиле

    06.07.2021, 15:01

    «Олтин тўп» рейтингидаги кескин ўзгариш, Бразилия яна финалда ва «Барселона» билан судлашишга тайёр футболчилар. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    06.07.2021, 10:00

    Америка Кубоги—2021. Бразилия Перуни мағлуб этиб, финалга чиқди

    06.07.2021, 08:28

    Тест: «Манчестер Юнайтед»нинг супер камбэки қайси стадионда бўлган, ЕЧЛда 7 хил клуб сафида ўйнаган ягона ўйинчи ким? Чемпионлар Лигаси ҳақидаги билимларингизни си...

    05.07.2021, 19:29

    Яшил соч Неймар, Токио—2020 йўлидаги «парвоз» ва Евро—2020 эҳтирослари. Июнь ойининг энг сара суратлари (фото)

    05.07.2021, 17:40

    «Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувида оммавий жанжал юзага келди. Ўйинни «Нефтчи» футболчисидан тепки еган Шавкат Насибуллаев бошқариб бораётганди (видео)

    05.07.2021, 01:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10

    Магнит бўронларининг Ерга таъсири кучайиб бормоқда - тадқиқот 

    Дунё | 16 август, 08:55

    Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти учун оммавий тарғиботни кучайтирди - NBC 

    Дунё | 16 август, 08:42

     “Маҳаллий давлат органларининг 92 та функцияси керакcиз деган хулосага келдик” — адлия вазири

    Ўзбекистон | 16 август, 08:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.