Америкалик актёр Уилл Смит Янги Орлеан шаҳри аҳолиси учун Миссисипи дарёси бўйича мушакбозлик уюштирди. У шаҳар маъмурияти АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан бу ишни қилишни режалаштирмаётганидан хабар топгач амалга оширган, деб хабар беради Esquire.

Фото: Getty Images

Мушакларнинг қиймати — 100 минг доллар. Янги Орлеанда мушакбозлик 2020 йилдан буён ўтказилмай келинаётган эди — бунга пандемия сабаб қилиб кўрсатилган.

Смит Янги Орлеанда «Эмансипация» номли фильмнинг суратга олиш ишлари сабаб бўлиб турибди. Актёр унда Луизианадаги плантациядан қочган Питер исмли қул ролини ижро этмоқда. Фильмда қаҳрамон, шунингдек, фуқаролик урушида иттифоқ армияси аъзоси сифатида ҳам кўриниш беради.

Аввалига ушбу фильмни Жоржияда суратга олиш режалаштирилган эди, бироқ штатда қора танли америкаликлар оқ танлилар билан тенг сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкинлиги борасида янги қонун қабул қилингани сабаб Луизианага кўчирилган.